Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:34

БМТ Тожикистонни бокираликни текширишни тақиқлашга чақирди


БМТнинг Хотин-қизлар камситилишига қарши қўмитаси Тожикистон расмийларига мурожаат қилиб, никоҳдан аввал бокиралик текширилишини тақиқлашга чақирди. БМТнинг фикрича, бу каби оғриқли ва камситувчи амалиётга тиббий эҳтиёж йўқ.

БМТнинг Хотин-қизлар камситилишига қарши қўмитасининг 12 ноябрь куни эълон қилинган Тожикистон ҳукуматига тавсиясида, “ТР Оила кодексига никоҳдан ўтувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш борасидаги ўзгартишлари кўп ҳолларда бокираликни антиқлаш мақсадида фойдаланилаётгани ва бу кўп ҳолларда ўз жонига қасд қилишларга сабаб бўлаётгани” таъкидланади.

2016 йилда киритилган қўшимчаларга кўра, никоҳдан ўтишларидан аввал ёшлар бепул тиббий кўрикдан ўтишлари ва қон топширишлари керак бўлади. ФХДЁ идоралари бу каби тиббий маълумотномасиз никоҳни қайд қила олишмайди.

Ҳуқуқ ҳимоячилари ва БМТ экспертларининг фикрича, "бокиралик институти" зарарли анъана бўлиб, “бокиралик 21-асрда инсоннинг шаънини белгиловчи индикатор бўла олмайди, чунки у хотин-қизларнинг ўзларининг танловида эркин бўла олиш ҳуқуқларига зиддир".

Тавсия БМТнинг Хотин-қизлар камситилишига барҳам бериш қўмитасининг аъзолари Женевада бўлиб ўтган сессияда Тожикистон ҳисоботини тинглаганларидан икки ҳафта ўтиб эълон қилинди. Тожикистон бош прокурори Юсуф Раҳмон бошчилик қилган делегация таркибига Хотин-қизлар ва оила қўмитаси раиси Идигул Қосимзода, Тожикистон президенти ҳузуридаги Статистика Агентлиги раҳбари Гулнора Ҳасанова кирган эди.

Тожикистонда бокиралик расман текширилмайди, аммо шунга қарамай кўплаб оилалар тўйдан аввал бокираликни текшириб кўришади. Бокираликни текшириб кўриш мақсадида юзлаб қизлар ҳар йили ихтисослашган муассасаларга боришади. Бўлажак келинлар шарманда бўлишдан қўрққанлари боис тиббий кўрикдан ўтишга мажбур бўлади. Улар асосан қариндошлари ва қўшнилар томонидан бўладиган гап-сўзлар туфайли оиласи шаъни булғанмаслигини ўйлашади.

XS
SM
MD
LG