Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 23:34

Тожикистон ташқи ишлар вазири исмини ўзгартирди


Сирожиддин Асловдан Сирожиддин Муҳриддинга айланган Тожикистон ташқи ишлар вазири.
Сирожиддин Асловдан Сирожиддин Муҳриддинга айланган Тожикистон ташқи ишлар вазири.

Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Аслов руслаштирилган фамилиясини расман тожиклаштирди, эндиликда унинг исми Сирожиддин Муҳриддиндир, дейилади Тожикистон ташқи ишлар вазирлиги хабарида.

"Ташқи сиёсат идораси раҳбари бир неча кун аввал расман исми шарифини ўзгартирди. Эндиликда вазирнинг фамилияси асосини – отасининг исми ташкил қилади", – дея қўшимча қилди ТИВ ходимларидан бири. Сирожиддин Муҳриддин 54 ёшда, у ТР ТИВ раҳбари лавозимига 2013 йилнинг ноябрида киришган. Унга қадар Тожикистонинг қароргохи Нью Йоркда бўлган Кубадаги элчиси лавозимида ишлаган.

ТИВга таянган ҳолда маҳаллий ОАВнинг хабар беришича, Аслов 2017 йилдаёқ фамилиясини ўзгаратиш жараёнини бошлаган, бироқ "бандлиги ҳамда мамлакат ташқарисидаги халқаро ва Тожикистоннинг ўзидаги тадбирларда иштироки туфайли” ўзгартишларни расмийлаштириш ҳозирга келиб амалга ошди.

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон 2007 йилда фамилиясидаги руслаштирилган “-ов” қўшимчасидан воз кечган эди, шу тариқа тожиклар тарихий ва маданий қадрияти муҳофазаси йўлида қадам ташлаган эди. Шундан сўнг давлат амалдорлари ва хизматчилар ўз фамилияларини ўзгартира бошладилар.

2016 йил апрелида Тожикистонда истиқомат қилувчи этник тожикларга ҳужжатларида руслаштирилган фамилиялардан фойдаланиш тақиқланди. Ўшандан бошлаб Тожикистонда Фуқаролик Ҳолатини рўйхатга олиш идораларида руслашган “ов”, “ова”, “ович” ва “овна” исм шарифларини рўйхатга олиш тўхтатилди. Янги қонунга биноан фамилиялар тожикларнинг "зод", "зода", "ӣ", "иён", "фар" қўшимчалари билан расмийлаштирилади. Қонунга қўшимча сифатида Тожикистонда тожик исмларининг ягона реестри ишлаб чиқилди.

XS
SM
MD
LG