Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 20:46

Термиз касалхонасида аëлнинг интим аъзосида ўтказилган операция видеога олинди ва Интернетда тарқатилди


Халқаро ва маҳаллий қонунчиликка кўра¸ шахснинг саломатлиги¸ хусусан¸ касаллигига оид маълумот сир сақланади.
Халқаро ва маҳаллий қонунчиликка кўра¸ шахснинг саломатлиги¸ хусусан¸ касаллигига оид маълумот сир сақланади.

Сурхондарë вилояти маркази Термиз шаҳри марказий касалхонасида жинсий тажовузга учраб¸ фавқулодда тиббий ëрдамга муҳтож бўлиб келган аëл жинсий аъзосида ўтказилган амалиëт бемор рухсатисиз операция хонасида бўлган тиббиётчилар томонидан видеога олинди ва бу видеоёзув Интернетда тарқатилди.

Видеоёзувдан операцияни ўтказган врачларнинг беморни масхара қилаётгани эшитилади.

Тиббиёт муассасасида беморнинг шахсий интим ҳаётига оид воқеанинг видеога олиниши ва бу видеонинг Интернетда тарқатилиши, Озодлик суҳбатлашган бошқа врачлар ва ҳуқуқшунослар фикрича, тиббиëт сири¸ шахс қадр-қиммати ва инсон ҳақларига оид Ўзбекистон ва халқаро қонунчиликни қўпол тарзда бузишдир.

17 июль куни Озодликка етиб келган 1 дақиқа 10 секундлик видеода гинекологик креслода ëтган аëл устида ўтказилган амалиëт акс этган. Аëлнинг жинсий аъзоси акс этган видеотасвирда¸ ҳушида ëки беҳуш экани аниқ кўринмаëтган аëл қинига тиқилиб қолган сабзини олишга уринаëтган врач ва ҳамшираларнинг қўллари кўринади¸ аммо ўзлари кўринмайди. Айни пайтда¸ амалиëт ўтказаëтганларнинг рус ва ўзбек тилидаги ўзаро суҳбати эшитилади.

Термиз шаҳар гинекология бўлимидан интернетга тарқатилган видео
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:01 0:00

Видео мазмунидан гинекология кабинетида бўлганлар ҳаммасининг бу амалиëтнинг видеога олинаëтганини кўриб¸ билиб тургани англашилади – сабзи тортиб олингандан сўнг эркак врач камера қаратаëтган шахсдан уни яқинроқ кўрсатишни сўрайди.

Видеотасвир рус тилида гапираëтган аëлнинг “Новое противозачаточное средство Сурхандаринской области.. музрабадская морковка во влагалишче” деган гапи ва хонадагиларнинг баравар кулиши билан тугайди.

Икки врачнинг амалиëт пайтидаги ўзаро суҳбатидан аëлнинг маст ҳолатда бўлган эри билан ëтишни истамагани ортидан жинсий тажовузга учрагани ва сабзининг аëл жинсий аъзосига эри томонидан зўравонларча тиқилгани англашилади.

Ким¸ қачон¸ қаерда?

Озодликка бу видеони юборган сурхондарëликлардан бири¸ унинг июнь ойида Телеграм каналларида тарқаб ¸ қўлма-қўл бўлиб кетганини айтиш билан чекланди.

Сурхондарë вилоятидаги касалхоналардан бири врачи¸ воқеанинг январь ойида Термиз шаҳар марказий касалхонасининг гинекология бўлимида содир бўлганини билдирди.

“Менга ҳам кўрсатишди. Мен видеода аëлнинг устидан кулаëтган врачни танийман. У Термиз шаҳар касалхонаси гинекология бўлими бошлиғи Людмила Климова (фамилия эшитилишига қараб ëзилди¸ жузъий хатолик бўлиши мумкин – таҳр.) Музроботлик аëлни олиб келишган¸ булар тиббий ëрдамга муҳтож бир заиф аëлнинг устидан кулиб¸ шу ишни қилаяпти. Врач сифатида ҳам¸ бир инсон сифатида ҳам даҳшатга тушдим. Бундай вазиятга исталган аëл – хотинимиз¸ онамиз¸ синглимиз¸ қизимиз тушиб қолиши мумкин. Бу врачлар ҳам тиббиëт сири¸ ҳам инсон шаънига оид қонунларни оëқости қилаяпти. Мен ҳозирча ҳамма кўрган бу воқеа бўйича бирор суриштирув-тергов ўтказилаëтганидан хабарим йўқ. Бу ишни қилганлар ҳалиям ҳар куни аëлларимизни гинеколог креслога чиқариб қўйиб¸ билганини қилиб юрипти¸” деди шахси очиқланмаслигини сўраган сурхондарëлик врач.

Сурхондарë вилоят Тиббиëт бирлашмаси мулозимларидан бири Озодлик билан суҳбатда видеонинг Термиз касалхонасида бўлгани ва унда рус тилида гапираëтган аëлнинг гинекология бўлими раҳбари Людмила Климова эканини тасдиқлади.

Воқеанинг қачон содир бўлгани¸ бутун жараëнлар тиббиëт сири сифатида қаттиқ қўриқланиши лозим бўлган касалхона ва гинекология хонасидаги бу амалиëтни ким ¸ нима мақсадда видеога олганини аниқлаш ва унга изоҳ сўраш мақсадида Озодлик мухбири 17 июль куни Термиз шаҳар марказий касалхонаси гинекология бўлими раҳбари Людмила Климованинг ўзи билан боғланди.

Бўлим раҳбари¸ бу воқеанинг ўз бўлимида¸ шахсан ўзи иштирокида бўлгани ва видеога олинганини¸ ундаги овознинг шахсан ўзиники эканини инкор қилмади.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:43 0:00
Бевосита линк

Айни пайтда Людмила Климова суҳбат давомида “буни мен олмаганман¸ буни мен олмаганман¸ ким олганини¸ қачон бўлганини эслай олмайман” деб такрорлашдан нарига ўтмади.

Озодликнинг воқеа тафсилотларига аниқлик киритиш сўровига жавобан¸ “ярим соатдан кейин телефон қилсангиз¸ ўрганиб¸ хабар бераман”¸ деган бўлим бошлиғи¸ ярим соатдан кейин ҳам¸ бир соатдан кейин ҳам қилинган қўнғироқларга жавоб бермади.

XS
SM
MD
LG