Линклар

Шошилинч хабар
08 октябр 2024, Тошкент вақти: 14:38

Telia “ўзбек иши”ни ëпди; АҚШ инвесторлари эса "ўзбек иши" боис МТСни судга берди


МТС акцияларининг АҚШ биржаларида сотувга қўйилгани¸ унинг Америка ҳуқуқ-тизимлари томонидан жиноий жавобгарликка тортилишига ҳуқуқий асос беради.
МТС акцияларининг АҚШ биржаларида сотувга қўйилгани¸ унинг Америка ҳуқуқ-тизимлари томонидан жиноий жавобгарликка тортилишига ҳуқуқий асос беради.

Акцияларининг учдан бири Швеция ҳукуматига қарашли Telia (эски номи TeliaSonera) ширкати АҚШ ҳукумати билан Ўзбекистондаги 350 миллион долларлик пора жанжали юзасидан эришилган келишув шартларини бажариш якунига етганини эълон қилди.

Бу янгилик арафасида АҚШдаги қудратли юридик ширкатлардан бири Гулнора Каримовага 420 миллион доллар пора берганини тан олиш орқали Америка ҳукумати билан келишувга эришган МТС ширкатини инвесторларни алдаганлик айби билан судга берди.

Teliaнинг "қутулиш йўли"

20 март куни бош қароргоҳи Стокҳольмда жойлашган Telia Company АҚШ билан эришилган келишувга кўра зиммасига олган жариманинг сўнгги қисмини ҳам тўлаганини эълон қилди.

АҚШ Адлия вазирлиги¸ Қимматли қоғозлар ва биржалар комиссияси ва Ҳолландия Бош прокуратураси билан 2017 йил сентябрида судгача келишувга эришган Telia «ўзбек иши»ни ëпиш учун рекорд даражадаги 965 миллион доллар жарима тўлашга рози бўлган эди.

АҚШ Адлия вазирлиги ўтказган тергов давомида ширкат Ўзбекистон телеком бозорига кириш ва у ерда имтиëзли фаолият юритиш учун Гулнора Каримовага тегишли оффшор ширкатларига 350 миллион доллардан кўпроқ пора берганини тан олди.

20 март куни Telia Ҳолландия прокуратураси ҳисобига 208¸5 миллион доллар пул ўтказиш билан ўз фаолиятининг Ўзбекистондаги коррупция жанжали билан боғлиқ саҳифасини ëтганини билдирди.

2017 йилда эришилган келишувда белгиланган 965 миллион долларнинг қолган қисми АҚШ тизимларига тўланди.

2018 йилнинг 5 декабрь куни “Telia Company Ucellдаги улушини (FE Coscom LLC) 215 миллион АҚШ долларига қарздан холи асосда сотганини эълон қилди. Бу қарори билан АҚШ билан келишув шартига мувофиқ "токсик активи" - Ucellдан қутулган Telia нафақат Ўзбекистон¸ балки бутун Евроосиë минтақасини тарк этди.

АҚШ ҳукумати билан “тил топган” МТС энди инвесторлар қаҳрига учради

19 март куни Нью Йоркда жойлашган Rosen Law юридик фирмаси бир гуруҳ инвесторлар номидан АҚШ федерал маҳкамасига шикоят аризаси топширганини эълон қилди.

Rosen Law фирмаси ўзини жаҳон бўйлаб фирибгарлар ва корпоратив қонунбузарликка учраган сармоядорлар ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя қилувчи халқаро ширкат деб тақдим этади. Ширкат ўз баëнотида¸ Россиянинг энг йирик телеком ширкатини судга берганларнинг 2014 йил мартидан 2019 йил мартига қадар МТС акцияларини сотиб олган инвесторлар эканини билдирди.

Адвокатлик фирмаси¸ бу инвесторлар ном ива судга аризанинг айнан қайси куни топширилганини очиқламади.

Судга берилган шикоят аризасида Rosen Law адвокатлари акциялари АҚШ биржаларида очиқ савдога қўйилган МТСга бешта айб қўйди.

Булар эса:

1) МТС ва унинг маҳаллий филиали Ўзбекистонда 420 миллион долларлик пора схемасига тортилган.2) 2014 йили АҚШ прокуратураси Ўзбекистондаги фаолиятини тергов қилаëтганини эълон қилгани ортидан МТС АҚШ ҳукуматига катта миқдорда жарима тўлашга мажбур бўлишини олдиндан билган.3) МТСнинг АҚШ ҳукумати билан ҳамкорлик даражаси етарли бўлмаган.4) Ана шу ҳатти-ҳаракатлар оқибатида МТС жиноий жавобгарликдан қутулиш учун АҚШ ҳукуматига 850 миллион долларлик жарима тўлашга мажбур бўлган.5) Буларнинг оқибатида МТСнинг 2014 йилдан бери жамоатчиликка берган баëнотлари ëлғон ëки чалғитувчи бўлган.

2019 йилнинг 7 март куни МТС ҳам АҚШ қимматли қоғозлар ва биржалар комиссияси​ ҳамда АҚШ Адлия вазирлиги билан судгача келишувга эришилганини эълон қилган эди.

Бу келишувда¸ 2004-2012 йилларда Ўзбекистонга кириш ва ишлаш учун Гулнора Каримовага оид ширкатларга 420 миллион доллар пора берганини тан олган МТС¸ Америка ҳуқуқ ва молия тизимларига 850 миллион доллар миқдорида жарима тўлашга рози бўлди. АҚШ тарихидаги энг катта жарималардан бири бўлган бу маблағ тўланиши ортидан АҚШ прокуратураси МТСнинг Ўзбекистондаги фаолияти устидан бораëтган терговни тўхтатди ва МТС Америка судида жиноий жавобгарликка тортилиш эҳтимолидан қутулиб қолди.

Аммо бу келишувга эришилгани эълон қилинишидан икки ҳафта ўтиб-ўтмай¸ МТС айнан Ўзбекистондаги коррупцион схемалар боис¸ янги суд таҳдиди қаршисида қолди.

Ўз баëнотида МТС акцияларининг барча эгаларига мурожаат қилган Rosen Law фирмаси¸ уларни 2019 йилнинг 20 майига қадар¸ судга берилган аризага қўшилишга даъват қилган.

Ҳозирча инвесторларнинг МТСдан ўзларига етказилган зарарни қоплаш учун қанча товон пули талаб қилаëтгани очиқланмади.

Telia, VimpelCom ва МТС Гулнора Каримовага қарийб 1 миллиард доллар пора берганини тан олгани ортидан АҚШ Адлия вазирлиги ҳозирда Ўзбекистонда қамоқда сақланаëтган Гулнора Каримовага ҳам порахўрлик¸ пул ювиш каби расмий айблар қўйилганини эълон қилди.

XS
SM
MD
LG