Линклар

Шошилинч хабар
26 сентябр 2018, Тошкент вақти: 19:43

Солиқ қўмитаси раисининг янги муовини ИИВ қидирувга берган шахслар рўйхатида


Бу эълон¸ Ўзбекистон ИИВ расмий сайтидан 2018 йилнинг 13 март куни Тошкент вақти билан кечки соат 8 да нусха олинди.

Ўзбекистон президенти қарори билан 12 март куни Беҳзод Анварович Мусаев Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Бу ҳақда Ўзбекистондаги бир неча Интернет нашри хабар тарқатди¸ аммо ҳозирча президентнинг бу тайинловга оид фармони президент расмий сайтида эълон қилинмади.

Бунгача Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган Абдусалом Йўлдошев президент Шавкат Мирзиёевнинг 28-29 январь кунлари Қашқадарё вилоятига ташрифи чоғида лавозимидан озод этилган эди.

Беҳзод Мусаев 2010-2011 йилларда айни лавозимда фаолият юритган. Ундан аввал эса Ҳисоб палатаси раиси лавозимида ишлаган.

Мусаев қайтадан Солиқ қўмитаси раҳбарлигига тайинлангани айтилганидан бир кун ўтиб - 13 март куни ҳам 1973 йил 12 декабрда туғилган "Беҳзод Мусаев Анварович" деган шахс Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги сайтида қидирувга берилганлар рўйхатида қолмоқда.

Бу шахс ҳақида маълумот бериш сўралган эълонда ëзилишича¸ сурати тақдим этилмаган Беҳзод Мусаев¸ Ўзбекистон Жиноят Кодексининг олтита моддаси¸ хусусан¸ 167-модда ( Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш)¸ 175-моддаси (Ўзбекистон Республикасининг манфаатларига хилоф равишда битимлар тузиш)¸ 178-моддаси (Чет эл валютасини яшириш)¸ 179-моддаси (Сохта тадбиркорлик)¸ 184-моддаси (Бюджет ва смета-штат интизомини бузиш) ва 205-моддаси (Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) да кўзда тутилган жиддий иқтисодий жиноятларни содир этганликда гумонланганиб¸ қидирувга берилган.

Бу эълонда Беҳзод Мусаев Анваровичнинг Ўзбекистон ИИВси томонидан қидирувга берилган санаси аниқ кўрсатилмаган.

(Озодлик бу мақолани эълон қилганидан саноқли соатлар ўтиб¸ Беҳзод Мусаев ИВВ қидирувга берган шахслар рўйхатидан олиб ташланди.)

Норасмий манбалар 2012 йилда Солиқ қўмитаси раиси 1-ўринбосари Беҳзод Мусаевнинг ўз устидан жиноий иш очилиши арафасида АҚШдан сиёсий бошпана олганини иддао қилмоқда.

Озодликда тасдиқлашнинг ҳозирча имкони бўлмаган бу хабарларга кўра¸ Беҳзод Мусаев АҚШга тажриба алмашиш дастури бўйича бориб, ўша ерда қолиб кетган. Норасмий манбалар Ўзбекистон мулозимининг бошпана сўрашини ватанида унга нисбатан хавф туғилгани билан изоҳлаган.

Ўзбекистон ИИВ расмий сайтида 2018 йил 13 март куни ҳам турган эълон бундай хавф моҳиятини ойдинлаштиради.

Ҳозирча Мусаевга нисбатан очилган жиноий ишнинг ëпилган-ëпилмагани ҳақида расмий хабар йўқ.

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG