Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:28

БУХОРО – “Қурувчи ташкилот тураржой лойиҳасини ўзбошимчалик билан ўзгартирди”


БУХОРО. “Бухоро шаҳри Ислом Каримов кўчасидаги 10 ва 12-уйлар ҳоким фармойишига биноан бузилиб, янги тураржойлар қурилмоқда. Шаҳар ҳокими К.Камолов мажлис қилиб, эски уйларда яшаган аҳоли янги тураржойнинг 3-қаватига жойлаштирилишини айтган эди. 1-2-қават бўйича қурувчининг ўз режалари бор экан. Энди эса, 10-уйда яшовчи аҳоли 12-уйнинг 4-қаватига чиқишга мажбурланмоқда.

Аҳолини битталаб чақириб, “ҳамма рози, биргина сиз колдингиз” деб алдаб бошқа шартнома тузишмоқчи. Аслида, 2018 йилда шартнома имзоланган. У пайтда уй лойиҳаси бошқача эди. Кейин эса лойиҳа ўзбошимчалик билан ўзгартирилди. 1-подъезддаги 7 та хонадон коммунал уйга ўхшайди. Яна 2 тасининг ошхонасида дераза йўқ. Шартномага қўл қўйган аҳоли дардини кимга айтсин? Уйимизни сифатсиз қуриб бермасин деб қўрқади ҳамма...”

(Бу хабар Озодликка 13 июнь куни келди)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG