Линклар

Шошилинч хабар
22 сентябр 2019, Тошкент вақти: 11:46

САМАРҚАНД – “Уран қазиб олинадиган иқлими оғир туманимизда болалар шифохонаси йўқ” 


НУРОБОД. “Самарқанд вилояти Нуробод туманидан ёзмоқдамиз. Туманимиз Самарқанд вилоятининг энг чекка чўл ҳудуди ҳисобланади. Ҳудудимизда уран қазиб олингани сабаб иқлим шароити оғир. Бутун Андижон вилояти майдонига тенг келадиган аҳоли пунктлари жуда тарқоқ жойлашган.

Аҳоли 147 минг киши, шундан 57 минг нафари болалар. Мактабгача таълим соҳаси эътиборга муҳтож. Болаларни қамраб олиш кўрсаткичи жуда паст.

Тиббий хизмат соҳаси ҳам эътибордан четда қолган. Тумандаги ягона тиббиёт бирлашмасида болалар бўлими қисқартириб юборилган. Биз бу тўғрида 2015 йилдан буён мутасадди ташкилотларга бир неча марота мурожаат қилдик, аммо мурожаатларимиз тиббиёт бирлашмаси бош врачига юбориляпти. Бош шифокор эса масалани ҳал қилиш ўрнига ходимларга тазйиқ ўтказмоқда.

Мутасаддилардан мактабгача таълим соҳасини ривожлантириш, тиббиёт бирлашмаси таркибида болалар бўлимини қайта очишда ёрдам кутиб қоламиз”.

(Бу хабар Озодликка 12 сентябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG