УРГАНЧ. “Хоразм вилояти Урганч шаҳри Жайҳун кўчаси 42-уйдан мактуб йўлламоқдамиз. Президент янги қурилган телевидение биносини очиб берар экан, деган гап чиқди. Давлат раҳбари келишига деб кўп қаватли уйимиз томини янгилашга тушишди. Томни очиб ташлаб, ёғоч қоқишди. Аммо усталар ишни чала ташлаб кетиб қолди. Ёғингарчилик бўлса томдан чакки ўтмоқда. Худодан ёмғир ёғмасин¸ деб дуо қилиб ўтирибмиз. Ёмғир ёғса, хонадонларимиз расво бўлиши турган гап. Мутасаддиларга арз қилсак, турли важларни айтишмоқда. Уйларимиз томини ёпиб беришларини сўраймиз”.
(Бу хабар Озодликка 10 июль куни келди)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!
|