Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:36

АНДИЖОН – “ST’да ёритилгач, ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилган директор жаримага тортилди”


Андижон вилояти Избоскан туманидан мактуб йўллаган ST даракчиси 7-сонли мактаб директори ўқитувчи ва ўқувчиларининг мажбурий меҳнатга жалб қилингани ҳақида ёзган эди. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг хабар беришича, ушбу ҳолат Давлат меҳнат инспекцияси томонидан текширилган ва мажбурий меҳнат қўллангани тасдиқланган.

Андижон вилоят, Избоскан туманидаги 7-сонли мактаб директори А.У. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддаси бўйича маъмурий жавобгарликка ва ЭКОИҲнинг 3 баробари миқдорида жаримага тортилган.

“Агар мажбурий меҳнат ҳолатларига дуч келсангиз, 71-200-06-00 телефон рақамлари ёки @mehnathuquqbot телеграм боти орқали бизларга хабар беринг”, дейилади вазирлик хабарида​.

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG