Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:27

СУРХОНДАРЁ – “Ҳамкорбанк” 173 нафар ёш тадбиркорни сарсон қилмоқда”


ТЕРМИЗ. “Сурхондарё вилояти Термиз туманидаги ёш тадбиркорлар номидан ёзмоқдамиз. Президентнинг ПФ-5466 сонли фармонига асосан Термиз туманидаги 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшларни иш билан таъминлаш мақсадида тадбиркорларга имтиёзли кредит бериш режалаштирилган. Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш комиссияси мажлисининг 2019 йил 1 январдаги ҳужжатига кўра, Сурхондарё вилояти учун 167171.9 млрд сўм, жумладан, Термиз тумани учун 18744 млрд сўм ажратилган. Аммо шу пайтгача Термиз туманидаги ёшлар учун 173 та лойиҳага бир сўм ҳам ажратилмаган! “Ёшлар – келажагимиз” жамғармаси тадбиркорлар рўйхатга олинганини кўрсатиб берса-да, “Ҳамкорбанк”нинг Термиз филиали ёш тадбиркорларни 4 ойдан буён “отангга бор, онангга бор” қабилида сарсон қилиб келмоқда. Жамғармага борсак, “Ҳамкорбанк” ҳал қилади, дейишади. Банкка борсак, банкдаги бюрократлар сарсон қилади.

Термиз тумани мисолида гапирсак, ҳар бир лойиҳа бўйича энг камида иккита иш ўрни яратилса ҳам, 173 та лойиҳа бўйича 350 га яқин иш ўрни пайдо бўлади. Демак, 350 нафар тенгдошимиз Россияда қийналиб юришдан қутулади. Аммо “Ёшлар – келажагимиз” жамғармаси ҳам, “Ҳамкорбанк” Термиз филиали ҳам негадир президент фармонини бажаришни пайсалга солмоқда”.

(Бу хабар Озодликка 17 июнь куни келди)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG