Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:40

САМАРҚАНД – “Божхона ва ички ишлар ходимларининг босими туфайли касодга учраб, бўғзимгача қарзга ботдим”


УРГУТ. “Мен – О.Азимов, Самарқанд вилояти Ургут туманидан ёзмоқдаман. 2019 йил 7 январь куни қуруқ мева экспорт қилиш мақсадида давлат хизматлари марказидан ЯТТ гувоҳномаси олдим. Ушбу гувоҳнома билан ўндан ортиқ тадбиркор қуруқ мева экспорт қилар экан. Лекин барчага берилган ҳуқуқ ва имконият менга берилмади. Дастлаб Самарқанд божхона идораси ва брокерлар юк сертификатига 1500 АҚШ доллари, ҳар бир фура учун 350 АҚШ доллари сўрашди. Мен бунга рози бўлдим, аммо долларлар учун чек сўрадим. Улар эса бундан хавотирга тушиб, гувоҳномам ва муҳримни олиб қочиб кетишди. Ҳужжатларимни бир ҳафта деганда, зўрға олдим.

Экспорт юзасидан Бош прокуратурага қўнғироқ қилдим. Бироз вақт ўтгач божхона ходими ва иккита ИИБ ходими келиб, “Сен сиёсатга қаршисан, уйингда тинтув ўтказамиз, яна экспорт қиламан десанг¸ товарларинг ичига наркотик солиб қўямиз! Нега президентга қарши чиқасан?!” деб қўрқитиб кетишди. Мени ваҳима босиб, олган қуруқ меваларимни ярим нархига сотиб юбордим.

Самарқанд вилоят прокуратураси вакили чақириб, "экспорт қилолмайсан овора бўлма", деб айтди. Тадбиркорлик гувоҳномамни ёпиш мақсадида Ургут туман ДСИга мурожаат қилдим. Улар “Сен Мирзиёевнинг қора рўйхатига тушгансан, гувоҳномангни бекор қилмаймиз, сени солиқ билан қийнаймиз” деб бошқарувимдаги машинамни олиб қўйиш ва ўзимни қамаш учун ИИБ ходимларини чақиришди. Солиқларини икки баробар ортиғи билан тўлаб, фаолиятимни амаллаб тугатдим.

Мақсадим экспортёр бўлиш эди. Аммо ҳаммага берилган имтиёзни менга беришмади. Боз устига, қора рўйхатга тушганимни иддао қилишди.

Нон топиш ҳам муаммо бўлиб қолди. Уч кундан буён дала-даштдан кўкат териб, пишириб емоқдамиз.

Бош прокуратурадан божхона идораси ва ИИБнинг хатти-ҳаракатига қонуний баҳо бериш, менга етказилган моддий ва маънавий зарарни ундиришда амалий ёрдам сўрайман”.

(Бу хабар Озодликка 12 март куни келган.)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG