Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 05:37

ФАРҒОНА – “Cувоқова” ваъда қилган “улкан лойиҳа”дан дарак йўқ”


ФАРҒОНА. “Фарғонадан ёзмоқдамиз. Сув масаласида порталга ёзганимиздан кейин дастлаб туман, кейин вилоят “Сувоқова” ташкилотидан келиб, 2019 йил сўнгига қадар “улкан лойиҳа” амалга оширилади деб ваъда бериб кетишди. Афсуски, мана йил тугаяпти, лекин “улкан лойиҳа”дан дарак йўқ. Бизга ҳеч бўлмаса суткада 3 марта ичимлик суви берилсин. Сув – Бухородан тортиб келинадиган табиий газ ёки Талимаржон ГЭСидан узатиладиган электр энергияси эмас, ахир! Шундоқ ер остидан келтириш кифоя. Бизга биологик, кимёвий тозалашлардан ўтган ўта тоза ичимлик суви ҳам шартмас

Туман марказидаги деҳқон бозори атрофида қувурлар тешилиб, сув чиқиб ётибди. Аммо аҳоли сувга муҳтож бўлиб ўтирибди. Мутасаддиларга инсоф тилаб қоламиз”.

(Бу хабар Озодликка 8 октябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG