Линклар

Шошилинч хабар
14 апрел 2021, Тошкент вақти: 09:11

ҚАШҚАДАРЁ – “Шикоятимиз тўлиқ ўрганилмай ёпиб юборилмоқда” (ВИДЕО)


ЯККАБОҒ. “Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани 27-мактабдан ёзмоқдамиз. 12 нафар ўқитувчи жорий йил 13 апрелда вилоят ҳокими ўринбосарига мактабимиз директори ва унинг ўрнибосари ҳамда туман ХТБнинг айрим ходимлари устидан шикоят ёзган эдик. 15-16 апрель кунлари текширув ўтказилиб, шикоятда айтилган ҳолатлар рост экани аниқланди. Аммо директорни ишдан бўшатиш билан чекланишди. Ҳолбуки, бу ўринда гап ойлик маошга оид маълумотларни сохталаштириш, дарс тақсимотидаги таниш-билишчилик хусусида кетмоқда.

Вилоят ҳокимлигига қадар қилган мурожаатларимиз кўрилмагач, президентга, бош прокуратурага, молия вазирлигига, омбудсманга, ДХХга арз қилдик. Бироқ юборилган хатлар кўрилмасдан бизнинг иштирокимизсиз ёпиб юборилмоқда. Хўш, нега мактабдаги муҳитни яхшилаш ва айбдорларга жазо бериш бўйича тегишли чоралар кўрилмаяпти? Масъул идоралар мурожаатларга эътиборсизлик қилар экан, биз ўқитувчилар қаердан нажот излайлик?!”

(Бу хабар Озодликка 22 июнь куни келди)

ҚАШҚАДАРЁ – “Шикоятимиз тўлиқ ўрганилмай ёпиб юборилмоқда”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:07 0:00

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG