ПАЙАРИҚ. “Самарқанд вилояти Пайариқ тумани Челак шаҳри бозоридан ёзмоқдамиз. Биз бозор ичида савдо қиламиз. Аммо яна кўплаб савдогарлар бозор кўчасини эгаллаб олган. Уларга солиқчилар негадир индамайди. Бозор ичига эса халқ кирмаяпти. Масалан, айримлар марказий дорихона олдида савдо қилади. Аптека ходимлари эса гарчи қонунга зид бўлса-да, савдогарлардан ҳар куни 3000 сўмдан йиғишади. Ёймачиларнинг ҳужжати йўқ, солиқ ҳам тўламайди. Биз эса солиқларни вақтида тўлаймиз. Ғирром рақобат туфайли даромад қилолмаяпмиз.
Ҳоким ва солиқ идораси бошлиғига телефон орқали мурожаат қилган эдик, қонуний чора кўрамиз дейишди. Лекин чора кўрилмади. Биз барча савдогарларга бирдек талаб ва шароит бўлишини хоҳлаймиз”.
(Бу хабар Озодликка 10 июнь куни келди)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!
|