Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 04:31

ТОШКЕНТ – “Бошпанасиз поликлиника: тиббий маслаҳат, укол ва гинеколог кўриги битта хонада!”


ЮҚОРИ ЧИРЧИҚ. “Тошкент вилоят, Юқори Чирчиқ туман, Йик ота посёлкасидан ёзмоқдамиз. Оилавий поликлиника айни пайтда 23-мактабнинг хонасига вақтинча кўчирилган. Тасаввур қиляпсизми, тиббий маслаҳат, укол, ҳатто гинеколог кўриги битта хонада амалга оширилмоқда! Аммо шу биттагина хона ҳам санитария талабига жавоб бермайди. Масалан, хона шифтида замбуруғлар болалаб ётибди.

Поликлиника биноси 15 июлда бузилган. Аммо маҳаллий ҳокимият шифо маскани учун талабга жавоб берадиган жой ажратмаган. Бу – пойтахт Тошкентдан 7 чақирим масофадаги вазият. Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари келиб вазиятни ўрганса яхши бўлар эди...”

(Бу хабар Озодликка 17 август куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG