ҚИЗИРИҚ. “Сурхондарё вилояти Қизириқ тумани Яккатерак маҳалласидан ёзмоқдамиз. Бизда уч йилдан бери электр энергияси йўқ. Иккита симёғоч қўйилган, холос, “қолганини ўзларинг сотиб олиб ўрнатинглар” дейди раҳбарлар. Ҳудудимиз “Обод маҳалла” давлат дастурига киритилганига нима дейсиз! Масъуллар эрта-индин деб ҳаммани алдаб юрибди. Маҳалла аҳли номидан президентимиздан илтимос қилиб сўраймиз, халқингизга ёрдам беринг!”
(Бу хабар Озодликка 6 июнь куни келди)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!
|