Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:40

НАВОИЙ – “Шавкат Миромонович, кўчага ҳайдалаётган 75 оилага ёрдам беринг!”


НАВОИЙ – “Шавкат Миромонович, кўчага ҳайдалаётган 75 оилага ёрдам беринг!”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:58 0:00

ЗАРАФШОН. “Навоий вилояти Зарафшон шаҳридаги академик лицей ётоқхонасида яшаётган 75 оила номидан ёзмоқдамиз. Ётоқхонада 2006 йилдан буён ижара шартномаси асосида яшаб келамиз. Зарафшон шаҳри ҳокими совуқ кунларда бизни ётоқхонадан ҳайдаб чиқармоқда. Бу ерда аксар ижтимоий ёрдам муҳтож оилалар яшайди. Қаердан бошпана топамиз? Камида бир миллион сўм бўлган ижара пулини қаердан оламиз?

Маҳаллий раҳбарлар муаммони ҳал қилмагач, ноилож президентимизга мурожаат қилмоқдамиз. Шавкат Миромонович, Зарафшон ҳокими сизнинг халқни рози қилиш ҳақидаги талабингизга қарши боряпти. Билишимизча, қўли калта оилалар яшаётган ётоқхонани ноль қийматда танишларга сотишмоқчи. Ҳурматли президент, кўчага ҳайдалаётган фуқароларингизга ёрдам қўлини чўзинг!”

(Бу хабар Озодликка 7 ноябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG