ЧИРОҚЧИ. “Қашқадарё вилояти Чироқчи туманидан ёзмоқдаман. Куни кеча Телеграмдаги “Чироқчи24” каналида Чироқчи туман халқ таълими бўлими мудираси Назира Абраеванинг мурожаати эълон қилинди. Мудиранинг айтишича, яқинда ижтимоий тармоқда 170-мактаб деб тарқатилган суратда аслида 116-мактаб акс этган. Халқ таълими мутасаддиси ўша суратдаги бино “cнос”га тушганини қайд этади. Шунингдек, 116-мактабнинг 1971 йилда қурилган биносини кўрсатиб, таълим маскани иссиқлик ва электр энергияси билан таъминланганини айтади. Ваҳоланки, 116-мактабнинг печлари 50 йилдан бери янгиланмаган. Суратларда электр таъминоти қай аҳволда эканини ҳам кўришингиз мумкин. Ҳатто мактаб атрофи ҳам ўралмаган-ку. Қанақа ободонлаштириш ҳақида гапириш мумкин?!
Таълим раҳбарлари кўзбўямачилик билан тизимдаги камчиликларни хаспўшлаш ўрнига, мавжуд муаммоларни очиқ тан олиб, уларни ҳал қилиш чораларини кўрса яхши бўлар эди.
(Бу хабар Озодликка 9 сентябрь куни келган.)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!
|