Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:20

ҚАШҚАДАРЁ – “Маҳаллий раҳбарлар муаммоларни бартараф этиш ўрнига мактаб раҳбарларига тазйиқ ўтказмоқда”


ЧИРОҚЧИ. “Қашқадарё вилояти Чироқчи туманидан ёзмоқдамиз. “Сиздан Телеграм”да туманимиздаги мактабларда иссиқлик ва электр тизими ишламаётгани ҳақида материал чиққан эди. Маҳаллий раҳбарлар мавжуд муаммоларни бартараф этиш ўрнига мактаб раҳбарларига тазйиқ ўтказмоқда. Директорлардан “бунақа муаммо йўқ, тарқатилган маълумотлар ёлғон” деган мазмунда раддия бериш талаб этилмоқда. Туман халқ таълим бўлими мудири Н.А. ҳам мактаб директорларини ишдан бўшатиш билан қўрқитмоқда.

Ҳолбуки, туманимиздаги ўнлаб мактабларда электр ва иситиш тизими йўқ. Ҳатто 2015 йилда қурилган янги 161-мактабнинг иссиқлик тизими ишламайди, бунинг устига поли чириб кетган. 20 дан ортиқ мактаб пахса девордан қурилган. Аммо Чироқчи раҳбарлари ойни ҳам этак билан ёпишга уриниб, ҳаммага аён бўлган муаммоларни хаспўшлашга ҳаракат қиляпти. Минглаб болалар сифатсиз таълим олаётгани учун ким жавоб беради? Вазир Ш.Шерматовга яна қандай исбот керак?”

(Бу хабар Озодликка 11 август куни келган.)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG