Линклар

Шошилинч хабар
14 ноябр 2019, Тошкент вақти: 23:49

ЎЗБЕКИСТОН – “Мажбурий меҳнатга барҳам беришнинг осон йўлини айтайми?” 


ЎЗБЕКИСТОН. “Мен – Елена Урлаева, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари альянсидан ёзмоқдаман. Мамлакатда мажбурий меҳнат қарши расман кураш эълон қилинган. Давлат меҳнат инспекцияси ҳолатларни текшириб жарима белгиламоқда. Аммо ҳудудларда авж олган мажбурий меҳнатни тўхтатиб бўлмаяпти.

Мажбурий меҳнатга барҳам беришнинг осон ва самарали йўлини айтайми? Бунинг учун фақат ҳудудлардаги кичик амалдорлар эмас, балки Тошкентда ўтириб пахта йиғиш, кластерларни кўпайтиришга буйруқ бераётган республика раҳбарлари ҳам жазога тортилиши керак!

Жорий йил 6 ноябрь куни Малайзия саноат вазирлиги делегацияси билан учрашувда ҳам ана шу фикрни айтдик. Қолаверса, Ўзбекистон фермерлари кластер тизимига қарши экани, пахта ўрнига бошқа экинлар етиштириш тарафдори эканини билдирдик. Ахир, ўн йиллар давомида тупроқдан фақат пахта етиштиришда фойдаланиб бўлмайди!

Айни пайтда кўпчилик Ўзбекистон пахтасига халқаро бойкотни бекор қилишни ёқламоқда. Биз эса пахта далаларида мажбурий меҳнатга буткул барҳам берилгунга қадар бойкот ўз кучида қолиши керак деб ҳисоблаймиз”.

(Бу хабар Озодликка 7 ноябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Шарҳларни кўринг

XS
SM
MD
LG