Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 14:09

ХОРАЗМ – “Канализациядаги ахлатни махсус машинада чиқартирарканмиз?!”


УРГАНЧ. “Хоразм вилояти Урганч тумани Ҳожибойлар маҳалласи аҳли номидан ёзмоқдамиз. Урганч–Янгиариқ йўлида жойлашган намунали уйлар олдида хусусий пудратчилар томонидан кўп қаватли уйлар қурила бошлади. Қурилиш бўладиган ер майдони экин экишга мўлжалланган қўшимча томорқа эди. Тупроқ унумдорлигини текширувчи ташкилотлар ер экин экишга яроқсиз деб хулоса берди. Ҳолбуки, расмларга эътибор қилсангиз, полиз экинлари яхши ҳосил бераётганини кўрасиз.

Яна бир муаммо. Урганч туман ҳокимининг қарори билан қурилаётган кўп қаватли уйларнинг канализация тизими марказий канализация қувурига уланмайди. Пудратчининг сўзига қараганда, уйни сотиб олганлар ҳар ҳафта канализация чиқиндисини машинада чиқартириши керак бўлади. Бу уйнинг бўлажак эгаларига ноқулайлик туғдириб қолмай, маҳаллий аҳолига азият ҳамдир. Ахир, канализация тизими ишламаса, ҳаммаёқни бадбўй эгаллайди-да!

2018 йил баҳорда ушбу ҳудуд орқали президентлар Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳаммедов “Туркманлар” маҳалласига ўтган эди. Эндиликда қандайдир йўллар билан рухсат олиб, талабга жавоб бермайдиган тарзда уй қурилмоқда”.

(Бу хабар Озодликка 11 сентябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG