Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:04

ФАРҒОНА – “Муаммони уч кунда ҳал қиламиз деган ҳокимлик вакили бошқа қорасини кўрсатмади”


ФАРҒОНА. “Фарғона шаҳри Тарона кўчаси 15/41-уйдан ёзмоқдамиз. Аввалроқ “Сиздан Телеграм”да уйимиз ёнида болалар майдони йўқлиги, шунингдек, электр симлари хавфли ҳолатда – очиқ тургани ҳақида мактуб йўллаган эдик. Мактубимиз чиққач, шаҳар ҳокимлигидан вакил келиб, масала 3 кун ичида ҳал этилишини айтган эди. Аммо ваъдани ҳам бажаришмади, қайтиб қораларини ҳам кўрсатишмади. Электр симлари ҳамон очиқ ётибди. Болалар майдони ҳам йўқ. Энг қизиғи, уйимиз, шаҳар ҳокимлиги яқинида жойлашган...”

(Бу хабар Озодликка 10 июль куни келди)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG