Линклар

Шошилинч хабар
25 май 2019, Тошкент вақти: 22:43

АНДИЖОН – “Мактаб формаси олмаган ўқувчилар синфда сазойи қилинмоқда”


АНДИЖОН. “Фарзандим Андижон шаҳридаги 13-мактабда ўқийди. Директор барча ўқувчиларга мактаб логотипи туширилган форма тиктирди. 180 минг сўмдан йиғиб бердик. Энг қизиғи, форма кейинги ўқув йилида кийилар экан. Ахир, болаларимиз ўсмир ёшда бўлса, 6 ой ичида бўйлари чўзилиб, кийим кичик келиб қолади-ку! Қолаверса, мато сифати ҳам яхши эмас. Бир ойдан бери шунинг жанжали. Синф раҳбари форма олмаган болаларни ҳамманинг олдида сазойи қиляпти. Яна денг, 10 -11 синфларга тикилган формани 6-синф болаларига ўтказишмоқда. Шароити оғир оилаларнинг фарзандлари бор. Улар эса формага пул беришга қодир эмас. Аммо мактаб раҳбариятининг улар билан иши йўқ.

Аввалроқ ҳаммага мажбурлаб кундалик олдиришди. Сифатсиз экан, елимланган саҳифалари сочилиб кетди.

Мактаб директори бошқа мактаблардан ажралиб турамиз деб ота-оналарни қийнамоқда. Аслида, гап либосда эмас. Болаларга логотипли форма кийдириш ўрнига дарс сифатини ошириш ҳақида бош қотириш керак”.

(Бу хабар Озодликка 7 март куни келган.)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG