Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 01:47

ТОШКЕНТ – “Электр кучланиши пастлигидан ҳатто музлатгич ҳам ишламаяпти”


ЗАНГИОТА. “Тошкент вилояти Зангиота тумани “Қуёшли” МФЙ “Нур зиё” кўчасидан ёзмоқдамиз. Кўчамизда электр энергияси кучланиши жуда паст – 150 вольт. Музлатгич, печлар умуман ишламаяпти. Кўчамиз бошида ҳарбий қисм бор. Бизга ток ана шу ҳарбий қисмда жойлашган трансформатордан келади. Кучланиш паст деб арз қилсак, электр идораси бошлиғи ҳарбий қисмга бориб шикоят қилинглар, дейди. Ҳарбий қисмга борсак, ток пулини қаерга тўласанглар, ўша жой таъминлаб берсин, дейди. Янги трансформатор 30 млн сўмдан ошиқ экан. Кўчамизда 30 та хонадон бор, бир миллион сўмдан йиғиш оғирлик қилади. Туман раҳбарлари ушбу муаммони ҳал қилиб берсин”.

(Бу хабар Озодликка 19 февраль куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG