БАҒДОД. “Фарғона вилояти Бағдод туманидан ёзмоқдаман. Тадбиркорман. 6 май куни президент келиши кутилмоқда¸ деб Бағдод бозоридаги ёймачи тадбиркорларнинг савдо қилишига йўл берилмади. Ўшандан бери шу аҳвол. Милиция ходимлари йўлларни тўсиб ташлади. Аҳоли ҳам сарсон бўлиб, 700 метр жойдан яёв боряпти.
Ой тугаб бораяпти, тадбиркорлар солиқ тўлаши керак, ахир! Ҳафтада 2 кунгина бозор бўлса, шунда ҳам савдо қилгани қўйишмаяпти. Тадбиркорни қўллаш ўрнига синдиришмасин-да!”
(Бу хабар Озодликка 16 май куни келди)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!
|