ҚЎШТЕПА. “Фарғона вилоят, Қўштепа туман, Қумтепа МФЙдан ёзмоқдамиз. 2019 йилда 150 ўринли 18-сонли боғча қурилиши кўзда тутилган. Қурилиш бошланди. Бунинг учун давлат бюджетидан тўрт миллиард сўм маблағ ажратилган. Боғча қурилишидан хурсандмиз, албатта. Аммо қурилишни баҳона қилиб, аҳолига уланган ичимлик сув тармоғини узиб ташлашди. Маҳаллада 5 ойдан буён ичимлик суви йўқ. Канализация тармоғи 500 метр масофада жойлашган. Лекин қурилиш раҳбари ҳожатхона ва ошхона чиқиндиларини канализация тармоғига уламай, оддий чуқурга кўммоқда. Ахлат кўмилаётган ҳудуд эса ичимлик суви минорасига 10 метр масофада. Бу санитария қоидаларига мутлақо зид-ку.Аҳоли соғлиғини ким ўйлайди? Ичимлик суви ва тозалик муаммосини ҳал қилиб беринглар!”
(Бу хабар Озодликка 6 июнь куни келди)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!
|