Линклар

Шошилинч хабар
09 октябр 2024, Тошкент вақти: 01:50

"Янги реаллик". Россия Украинага уруши сабаб тобора яккаланиб қолмоқда


Путин Украинага қарши ҳарбий ҳаракатлар бошланган 24 февраль куни Кремлда.
Путин Украинага қарши ҳарбий ҳаракатлар бошланган 24 февраль куни Кремлда.

Россия шу ҳафтанинг ўзида бир йўла бир қанча соҳаларда дунёдан узилиб қолди. Унинг халқаро миқёсдаги молиявий операциялари чекланди. Қолаверса, йирик халқаро спорт турнирларидаги иштирокиҳам чекланиб бормоқда. Россия самолётлари учун Европа осмонини ёпди. Рус алкоголь маҳсулотлари ҳам энди АҚШ ва бир нечта давлатларга киритилмайди. Ҳатто бетараф Швейцария ҳам эҳтиёткорлик билан Владимир Путиндан юз ўгирди.

Дунё бўйлаб 11 000 дан ортиқ банклар ва бошқа муассасалар орасида миллиардлаб долларлик транзактсияларни амалга ошириш имконини берувчи SWIFT халқаро молия тизими ҳафта охирида Россиянинг асосий банкларини тармоқдан узиб қўйди. Аssociated Press агентлигига кўра, бу Россия иқтисодиётига жиддий зарба бўлади.

Душанба куни Россия жамоалари барча халқаро футбол мусобақаларидан, жумладан, 2022 йилги жаҳон чемпионати саралаш ўйинларидан четлаштирилгани эълон қилинди. Халқаро хоккей федерацияси ва Миллий хоккей лигаси ҳам Россияга қарши ўз чоралари ҳақида маълум қилди.

Германия фавқулодда бурилиш қилиб, Иккинчи жаҳон урушидан кейинги ташқи сиёсатидан четга чиққан ҳолда, Украинага қурол-яроғ юборишини айтди. Олаф Шольц буни "янги реаллик" деб атади. Финляндия ва Швеция, можарога аралашишга шошилмаётган, бироқ Россияга потентсиал рақиб бўлиши мумкин бўлган позицияда. Хавфсиз банклар давлати Швейцария "Россияга нисбатан қаттиқроқ позицияни эгаллади", деди якшанба куни Швейцариянинг иқтисодий масалалар бўйича расмийси Ги Пармелин.

АҚШнинг бир нечта штатлари - Пенсилвания, Шимолий Каролина, Вермонт, Ғарбий Виржиния ва Мейн спиртли ичимликларни сотиш жойларидан рус алкоголь маҳсулотларини олиб ташланди. Пенсилвания ва яна баъзи штатлар Россияга тегишли холдинглардан воз кечиш бўйича ҳаракатларни бошлади.

"Россия халқаро ҳуқуқ ва гуманитар ҳамкорликни қўпол равишда бузгани оғир оқибатларга олиб келишини ҳис қилиши учун иқтисодий кучимизни ишга солишимиз керак", деб ёзган штат сенатори

Душанба куни Оқ уй бундай тезкор ҳамжиҳатликни олқишлади. “Президент Путин замонавий тарихда НАТОнинг энг буюк бирлаштирувчиларидан бири бўлди. Шунинг учун ҳам биз унга раҳмат айтишимиз керак", деди Оқ уй матбуот котиби Жен Псаки.

“Сўнгги бир неча кун ичида биз бирдамликни сақлаш ва Путинга унинг агрессив ҳаракатлари қабул қилинмаслиги ва дунё унга қарши бирлашаётгани ҳақида сигнал юборишга мажбур бўлдик ”, деди Псаки.

“Илгари буларнинг бари ташқи ишлар вазирликлари доирасида ва Tвдаги янгиликларда рўй берарди. Аммо бугунги кундагидек тез эмасди. Ўйлайманки, бу тезлаштирувчи таъсир кўрсатади”, деди сиёсий таҳлилчи Эндрю Летҳам.

Ҳамма ҳам Россияни яккалаб қўйиш учун курашаётгани йўқ. Хитой Украина масаласида қолганларга қўшилмади. Бу ажабланарли эмас. Аммо мамлакатнинг узоқ вақтдан бери бошқа давлатлар суверенитетни ҳамма нарсадан устун қўйишини таъкидлаб келади. Тайван ва Гонконг, шунингдек, Жанубий Хитой денгизидаги сиёсатига қарши ҳар қандай ҳаракатни рад этишга қаратилган позицияси охир-оқибат бунга тўсқинлик қилиши мумкин.

Бу ҳафтада содир бўлаётган глобал геосиёсий ўйинлар жуда тез. Аммо бу узоқ муддатда ҳам долзарблигича қоладими? Аввалги коалициялар тезда бирлашди, аммо вақт ўтиши билан парчаланиб кетди. Бир давлатни изоляция қилишга имкон берадиган глобаллашган дунё ўша давлатга халқаро ҳаракатлар таъсирини камайтириш учун потенциал ечимларни ҳам тақдим этиши мумкин.

Украина уруши ва Путиннинг ўзбек олигархлари. Санкциялар сиртмоғи тортилмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:14:29 0:00

Бироқ, халқларни бирлаштирувчи ўзаро боғлиқлик бу ҳолатда яққол намоён бўлмоқда ва бу ХХI асрда бир давлатнинг бошқа бир давлат томонидан зўрлик билан босиб олинишига якдил жавобни шакллантирмоқда.

"Мен глобаллашув даврида дунё бунчалик бирлашиши мумкин деб ўйламаган эдим. Агар глобаллашган дунёда санкциялар иш беряптими деб сўрасангиз, бундан ҳам яхшироғи бўлиши мумкин эмас деб жавоб берган бўлардим”, дейди сиёсий таҳлилчи.

XS
SM
MD
LG