Линклар

Шошилинч хабар
14 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:58

Россия бензин экспортини тақиқлади. Ўзбекистоннинг рус бензинига қарамлиги ортган - иқтисодчи


Иллюстратив сурат.
Иллюстратив сурат.

Сешанба куни Россия истеъмолчилар ва фермерлар талаби ортиб бораётган бир шароитда нархларни барқарор ушлаб туриш ва нефтни қайта ишлаш заводлари маромида ишлашини таъминлаш учун 1 мартдан бошлаб бензин экспортини олти ойга тақиқлашни буюрди.

Ушбу тақиқни Россиянинг энергетика сектори бўйича президент Владимир Путин тайинлаган масъул ва Бош вазир ўринбосари Александр Новакнинг матбуот котиби тасдиқлади.

Рейтер агентлигининг ўз манбасига таяниб ёзишича, бу борада қарор қабул қилинган, аммо фармон ҳали эълон қилинмаган.

“Нефть маҳсулотларига бўлган ортиб бораётган талабни қоплаш учун ички бозорда нархларни барқарорлаштиришга ёрдам берадиган чоралар кўриш зарур”, дея Новак сўзларини келтиради РБК нашри.

15-17 март кунлари бўлиб ўтадиган президентлик сайловлари олдидан дунёдаги энг йирик буғдой экспортчиси бўлмиш Россия ҳайдовчилар ва фермерлар учун маҳаллий бензин нархлари кўтарилишига жиддий қарайди. Сўнгги ойларда Россиянинг айрим нефтни қайта ишлаш заводларига Украина дронлари ҳужум қилган.

Арзон ва зарарли: Ўзбекистон 80 бензиндан воз кеча оладими?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:18:58 0:00

Россия ва Украина бир-бирининг энергетика инфратузилмасини нишонга олмоқда, таъминот линиялари ва логистика таъминотини бузиб, рақибларини руҳан синдиришга уриниб кўряпти.

Нефть, нефть маҳсулотлари ва газ экспорти ҳозиргача Россиянинг 1,9 триллион долларлик иқтисодиётидаги муҳим таянчлардан биридир.

Кремль нефть экспорт қилувчи мамлакатлар ташкилоти ва асосий иттифоқчиларни ўз ичига олган кенгроқ OPEC+ гуруҳи доирасида нархларни юқори ушлаб туриш учун дунёдаги энг йирик нефть экспортчиси Саудия Арабистони билан ишламоқда.

Россия OPEC+ нарх сиёсатини дастаклаш доирасида биринчи чоракда нефть ва ёқилғи экспортини ихтиёрий равишда кунига 500 минг баррелга қисқартирмоқда.

Россия бензинига қарамлик

2023 йилда Россиядаги энг йирик бензин ишлаб чиқарувчилари Газпром Нефть Омск нефтни қайта ишлаш заводини, Лукойл, Нижний Новгородда ва Роснефт Рязан нефтни қайта ишлаш заводини очди.

Россия 2023 йилда 43,9 миллион тонна бензин ишлаб чиқарган ва шундан 5,76 миллион тоннага яқин ёки ишлаб чиқаришнинг 13 фоизини экспорт қилган. Россия бензинининг энг йирик импортчилари асосан Африка мамлакатлари, жумладан, Нигерия, Ливия, Тунис ва Бирлашган Араб Амирликларидир.

Россия ўтган ой энергетика инфратузилмасидаги ёнғинлар ва дрон ҳужумлари туфайли нефтни қайта ишлаш заводларида режадан ташқари таъмирлаш ишларини қоплаш учун МДҲдан ташқари давлатларга бензин экспортини тўхтатди.

Иши тўхтаб қолган заводлар орасида Москвадан 430 км (270 миля) шарқда, Нижний Новгород шаҳри яқинида жойлашган, мамлакатдаги тўртинчи йирик нефтни қайта ишлаш заводи бўлган НОРСИ заводи ҳам бор.

Ўтган йили Россия юқори ички нархлар ва тақчилликни бартараф этиш учун сентябрь ва ноябрь ойлари орасида бензин экспортини тақиқлаган эди.

Бу сафарги тақиқ Евроосиё Иқтисодий Иттифоқига аъзо давлатлар Мўғулистон, Ўзбекистон ва Грузиянинг икки сепаратистик минтақаси – Жанубий Осетия ва Абхазияга тааллуқли бўлмайди.

Zimiston-UZ. Қозоқ бензинига талаб ошмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:20:42 0:00

Ўзбекистонлик иқтисодчи блогер Отабек Бакировнинг ёзишича, Россиянинг Украинага тажовузи ортидан Ўзбекистоннинг рус бензинига қарамлиги ортган.

"Очиқ манбалардаги узуқ-юлуқ маълумотларга кўра, Россия бензинининг Ўзбекистонга импорти Ўзбекнефтегаз шўъбаси, Sanoat Energetika Guruhi МЧЖ ва SDK Group And МЧЖ томонидан назорат қилинади.

Афсуски, ўзбек статистикаси бензин импорти бўйича мамлакатлар қирқимида маълумот бермайди. Лекин 2021 йилгача бўлган даврда Россиядан бензин импорти жами импортнинг 50%ини ҳам ташкил этмаган. Импорт географияси Туркманистон ва Қозоғистондан ташқари Ироқ ва Эронни ҳам қамраб олган эди.

2022 йилдан уруш бошлангач, Ўзбекистоннинг Россия бензинига қарамлиги кескин орта бошлади. Норасмий маълумотларга кўра, 2023 йилга келиб қўшни Туркманистондан бензин импорти каррасига камайиб, статистик хатолик даражасигача пасайган ва ҳатто кейинги ойларда тўхтатиб қўйилган. Қозоғистондан бензин импорти эса 2022 йилдаёқ тўхтатилган.

Ўзбек энергетиклари мамлакат энергетик хавфсизлигини таъминлаш, барқарор етказиб берувчилар географиясини кенгайтириш ва рақобатни рағбатлантириш ўрнига Россияга қарамликни оширишни маъқул кўриб келишмоқда", деб ёзди Отабек Бакиров ўзининг Телеграм-каналида.

Айни пайтда ўзбекистонликлар тармоқларда Тошкентдаги айрим АЁҚШларда бензин нархи сезиларли даражада кўтарилгани ҳақида ёзишмоқда.

Форум

XS
SM
MD
LG