Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 17:03

Сурияга кетмоқчи бўлган ўзбек муҳожири Самарадан Тошкентга бериб юборилди (ВИДЕО)


Ойбек Абдуллаев 12 январь куни Тошкентга экстрадиция қилинди.
Ойбек Абдуллаев 12 январь куни Тошкентга экстрадиция қилинди.

12 январь куни ўзбекистонлик 32 ёшли Ойбек Абдуллаев Самарадан Тошкентга экстрадиция қилинди.

Федерал хавфсизлик хизматининг Самара область бошқармаси Ойбекни “Ислом Давлати” ва “Ал-Қоида” жангариларига кўмак бериш мақсадида Сурияга чиқиб кетаётганида қўлга олинганини хабар қилди.

Россия Федерал хавфсизлик хизматининг Самара вилояти бўйича бошқармаси (УФСБ) матбуот хизмати хабар қилишича, ўтган шанба куни Самаранинг “Курумоч” аэропортидан Тошкентга террорчи ташкилотларга алоқадорликда гумонланган шахс экстрадиция қилинди.

Самара вилояти УФСБсидан Озодлик бу шахс 1986 йилда туғилган Абдуллаев Ойбек Мусавалиевич эканини аниқлади.

Ойбек Абдуллаев Самара аэропортида
Ойбек Абдуллаев Самара аэропортида

- 2019 йилнинг 12 январь куни “Курумоч” халқаро аэропортидан Абдуллаевни Россия Федерацияси ҳудудидан миллий хавфсизлик хизмати ходимлари назорати остида у келган мамлакатга бадарға қилиш амалга оширилди. У ерда ўрнатилган тартибда жиноий жавобгарликка тортиш масаласи кўтарилади, деди ўзини таништирмаган УФСБ ходими.

Самара ФСБчилари Ойбек Абдуллаев 2018 йил декабрида махсус олиб борилган оператив–қидирув амалиётлар натижасида Самара шаҳрида террорчиларга хайрихоҳликда гумонланиб қўлга олинганини маълум қилди.

Текширув давомида 32 ёшли ўзбекистонлик Самара вилоятига ноқонуний йўллар билан кириб келгани ҳам аниқлангани айтилди.

Россия махсус хизматлари ўзбек муҳожирини Сурия Араб Республикасига кетиш ва у ердаги “Ислом давлати” ва “Ал-Қоида” террорчи гуруҳлари фаолиятига қўшилишни режалаштирганликда айблади.

“Курумоч” аэропортида журналистлар билан ҳамсуҳбат бўлган Ойбек Абдуллаев ФСБ томонидан унга қўйилаётган айбловларни рад этмади.

(63.ru телеканали сюжети)

- Мен бундан 6-7 ой олдин аввалига Москвага келгандим. Нима учун ушланганимни аниқ айта олмайман: қандайдир нотўғри ҳатти-ҳаракатларим учун.

- Сиз Сурияда уруш кетаётганини биласиз. Сиз у ерда урушаётганларга ёрдам беришга кетаётганмидингиз?

- Ҳа, дея гапни қисқа қилди Ойбек.

Самара вилояти ФСБчилари террорчиларга хайрхоҳликда гумонланган Ойбек Абдуллаевни Самара аэропортининг ўзидаёқ Ўзбекистондан махсус чақиртирилган хавфсизлик хизмати ходимларига топширгани айтилди.

Россия Федерал хавфсизлик хизматининг (ФСБ) Самара вилояти бўйича бошқармаси матбуот хизмати тарқатаётган маълумотга кўра, ўтган 2018 йилнинг ўзида биргина Самара вилоятидан “Россияга ноқонуний кириб келган, террорчилар ҳатти-ҳаракатларига хайрихоҳлик билдирган, тақиқланган адабиёт ўқиган ва экстремистларни қўллаб-қувватлашга даъват этган” 56 нафар муҳожир чиқариб юборилган.

Айни пайтда, Россиянинг бошқа ўлкаларида ҳам террорчилик ва экстремизмда айбланиб қамалаётган ёки бадарға қилинаётган кўплаб ўзбекистонликлар тўғрисида маълумотлар келиши давом этмоқда.

Санкт-Петербург полицияси тақиқланган Суриядаги "Тавҳид ва Жиҳод" террорчилик гуруҳига алоқадорликда гумонланган 1991 йилда туғилган ўзбекистонликни 2018 йил охирларида ҳибсга олган эди.

2019 йилнинг 15 январида Петербург махсус хизматлари 1985 йилда туғилган ва ҳозирда Россия гражданлигини олган бошқа бир ўзбек йигитни “террорчи экани аниқланган 28 яшар муҳожирнинг жиноий режалари борасида бохабар бўлгани, бироқ ички ишлар органлари ходимларига қасддан хабар бермаганлик”да айблаб, жиноий иш очгани маълум бўлди.

XS
SM
MD
LG