Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 06:12

Ўзбекистонда АЭС қураётган "Росатом" Москвада Бериянинг иккита ҳайкалини ўрнатади


Путин ва Мирзиёев 2018 йил 19 октябрида Ўзбекистондаги биринчи АЭС лойиҳасига старт берган
Путин ва Мирзиёев 2018 йил 19 октябрида Ўзбекистондаги биринчи АЭС лойиҳасига старт берган

“Росатом” давлат корпорацияси Москвадаги ВДНХ кўргазмасининг атом энергиясига бағишланган павильонида СССРнинг собиқ ички ишлар наркоми (нозири) Лаврентий Бериянинг икки ҳайкалини ўрнатмоқчи. Фигуралар жисми ойнапластикадан ясалиши ва вандализмга чидамли бўлиши талаб этилмоқда, деб хабар беради “Очиқ медиа” нашри.

НКВД собиқ раҳбарига ҳайкални совет атом лойиҳасига бағишланган кўргазмалар залида ўрнатиш кўзда тутилган. Вандализмга чидамли Берияда “ўзига хос усулда ишлаб чиқилган” силикон калла, акрилдан кўзлар ҳамда табиий сочлар бўлиши керак, деб айтилган давлат ҳаридлари порталида келтирилган ҳайкал борасидаги талабларда. “Росатом”га Бериялар иштирокидаги кўргазма 1,28 миллиард рублга тушади, шундан қанчаси бевосита собиқ наркомга тўғри келиши ноаниқ.

Берия Совет Иттифоқидаги оммавий қатағонлар ва сиёсий қатлларга бевосита масъул шахс бўлган
Берия Совет Иттифоқидаги оммавий қатағонлар ва сиёсий қатлларга бевосита масъул шахс бўлган

Берия Давлат Мудофаа қўмитаси қошидаги махсус қўмита раиси сифатида Совет Иттифоқида атом қуроли ва атом энергетикасини яратиш лойиҳасига раҳбарлик қилган. “Росатом” вакилининг “Очиқ медиа”га айтишича, Бериянинг ташкилотчилик қобилиятлари туфайли Совет Иттифоқи “қисқа муддатда АҚШнинг атом қуроли борасидаги монополиясига барҳам беришга муваффақ бўлган”.

Берия ҳайкаллари “кўргазма ҳудудида тегишли муҳитни яратишда муҳим роль ўйнайди”, дейилади кўргазманинг дизайн-лойиҳасида.

. У бутун бошли халқларни, жумладан немис, карачар, чечен, қалмиқ ва бошқа миллатларни зўравонлик билан кўчиртирилишига бош-қош бўлган.

Берия раҳбарлигида сиёсий қатағонлар Ўзбекистонда ҳам амалга оширилган, улар асосан, республиканинг сиёсий арбоблари ва зиёлилар қатламини қамраб олган.

Сталин 1953 йилда вафот этгач, СССР раҳбариятининг ҳокимият учун кураши давомида Берия ҳам қатл этилган. Берияга қарши баъзи бир сохта айбловларга қарамай, Россия Олий суди Ҳарбий коллегиясининг 2000 йилдаги тавсифига кўра, Берия сиёсий қатағонлар ташкилотчиси бўлгани учун оқланишга нолойиқ, деб топилган.

“Росатом” Ўзбекистонда қиймати 11 миллиард доллардан 20 миллиардгача бўлган атом электр станциясини қурмоқда.

Ўтган йил 21 декабрида Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденев Жиззах вилояти ҳудудида қурилиши режаланаётган АЭС бўйича шартнома битиб қолганини айтган.

Рус дипломатига кўра, бу борада фақат техник жиҳатлар ва нарх масаласини кўриб чиқиш қолган, холос.

XS
SM
MD
LG