Линклар

Шошилинч хабар
19 июн 2018, Тошкент вақти: 19:23

"Қама-қама"ларни “Мирзиëев люстрацияси”деб аташ мумкинми?


Озодликнинг “Қурултой” эшиттиришида МХХ зобитлари ва прокурорларнинг қамалишини “Мирзиëевнинг люстрацияси" деб айтиш мумкинми¸ деган саволга жавоб изланди.

Президент Шавкат Мирзиёев 16 февраль куни Бухоро вилоятининг Пешкў туманида “погон кийган ноинсофлар отбозор қилган” тузумни ўзгартиришга бел боғлаганини билдиргани ортидан ўтган 20 кун ичида МХХ ва прокуратурадаги ўнлаб юқори лавозимли амалдор қамалди.

Президент нутқида мамлакатни “погон кийганлар зулмидан қутқариш” ваъдаси берилган эди.

“Бу ташкилот (МХХ-таҳр) қутурган ит эди. Хоҳлаган одамни нима қилса, қиларди. Керак бўлса, столбани ҳам бориб қамарди. Адолат барибир ўрнатамиз, мана уч-тўрттасини жиловини ушлаб ичкарига киргизувдик, ўн кун бўлгани йўқ, ким топшириқ берган, нима қилган булбулдай сайраяпти”, деган эди Шавкат Мирзиёев 16 февраль куни Бухоро вилоятининг Пешкў туманида вилоят фаоллари билан ўтказилган учрашувда.

МХХ зобитларари ва прокуроларнинг қамалишини “Мирзиëевнинг люстрацияси”деб аташ мумкинми?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:54:46 0:00

- Президентнинг бу нутқидан кейинги “тозалаш” жараëни сиëсий луғатда люстрация деб аталади¸ аммо мен бу ҳолатни люстрациянинг бошланиши” дея кўраяпман¸ дейди “Қурултой”да қатнашган Америка Овози мухбири Навбаҳор Имомова.

Лондондаги Шарқшунослик ва Африка тадқиқотлари марказининг Ўзбекистон бўйича таҳлилчиси Алишер Илҳомов давра суҳбатида:

- Мирзиëев ўз иқтидори учун майдон ҳозирламоқда. Бу майдон, буюк эҳтимолда, Мирзиëевнинг авторитар бошқаруви учун ҳозирланмоқда” дея фикр билдирди.

Тошкентлик блоггер Ботир Ҳасанов:

- Ўзбекистон халқи менталитети Сингапур ва Грузиядаги каби люстрация қонуни қабул қилиниб, мамлакатни коррупциядан бирдан тозалашга тайëр эмас, деб таъкидласа-да¸ “ëпиғлиқ қозон ëпиғлигича қолиши” тарафдори эмаслигини қўшиб ўтди.

- Аста секинлик билан¸ босқичма -босқич тозалаш керак. Бу жараëнда Мирзиëев худди гангрена бўлган оëқни кесишга қарорли бўлган жарроҳ каби қатъий ва эҳтиëткор ҳаракат қилиши керак¸ дейди Ҳасанов.

Журналист Навбаҳор Имомова бундай қараш билан баҳслашиб¸ ўзбеклар Болтиқбўйи¸ Германия¸ Чехия ва Грузиядаги каби мутлақ люстрацияга тайëр¸ деган фикр билдирди.

Имомова назарида¸ мамлакатдаги юз минглаган (аниқ сони эълон қилинмаган - таҳр.) милиция ва МХХ зобитларини умрбод давлат бошқаруви, матбуот ва маориф тизимида ишламайдиган қилиб "паттасини қўлига тутқазиш"га ўзбек халқининг кучи ва янги ўзбек бошқарувининг сиëсий иродаси етади.

"Қурултой" якунида сиëсий таҳлилчи Илҳомов¸ "эски тизим методлари билан янги жамият қуриб бўлмайди. Янги адлия тизими барпо қилиниши лозим»¸ деган хулосавий фикрни билдирди.

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG