Линклар

Шошилинч хабар
20 июл 2024, Тошкент вақти: 08:35

Қрим татарлари лидери Мустафо Жамилев “Украина қаҳрамони” бўлди (ВИДЕО)


Мустафо Жамилев Тоштурмада энг узоқ очлик эълон қилган совет диссиденти.
Мустафо Жамилев Тоштурмада энг узоқ очлик эълон қилган совет диссиденти.

Қрим татарлари лидери, Украина Олий Радаси депутати Мустафо Жамилевга 13 ноябрда президент Владимир Зеленский фармони билан Украина қаҳрамони унвони берилди.

Бу ҳақда Озодликнинг “Қрим.реалии” лойиҳасига Қрим татарлари халқ мажлиси раиси Рефат Чубаров хабар берган. 13 ноябрь куни Мустафо Жамилев 80 ёшга тўлди.


1944 йилда СССР Вазирлар кенгаши раиси Иосиф Сталин буйруғи билан 150 мингдан ортиқ қрим татари Қрим яриморолидан Ўзбекистонга сургун қилинди.

Булар орасида қрим татарларининг бугунги лидери, Тоштурмада энг узоқ очлик эълон қилган совет диссиденти, 80 яшар Мустафо Жамилев бор эди.

Ўшанда Жамилев олти ойлик чақалоқ бўлган. Оч-юпун ҳолда сургун қилинган татарлар жуда қийин шароитда, КГБ назорати остида яшай бошлади.

Мустафо Жамилев эса ёшлигидан ўз миллати учун қайгурган, 1961 йилда эса яширин тарзда "Қрим татарлари ёшларининг иттифоқи"га асос солган.

1966 йилда шўро армиясида хизмат қилишдан бош тортгани учун 1 ярим йилга Тоштурмага ташланган.

1969 йилда илк бор ташкил этилган "СССРда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Ташаббус гуруҳи" таъсисчиси бўлган, бунинг учун яна 3 йилга қамалган.

Шу тариқа жами 6 марта қамоққа ташланган. Айнан ўзбек турмаларида энг узоқ - 303 кун очлик қилган маҳкум сифатида тарихга кирган.

Қрим татарлари 1989 йилда - СССРнинг охирги раҳбари Михаил Горбачëв рухсати билан тарихий ватанига қайтишга эришди, Жамилев оиласи билан Қримга кўчди.
1991 йилда у Қрим татарлари Миллий Мажлиси раиси этиб,1998 йилдан Украина парламенти Олий радаси депутати этиб сайланган.

Мустафо Абдулжамил Қримўғли умри давомида Қрим татарлари тарихий ватанини рус босқинидан озод қилиш учун курашмоқда.

2014 йилда Қрим Россия томонидан аннексия қилиб олингач, унинг она ватани Қримга кириши Россия суди ҳукми билан 2034 йилгача тақиқланган.

Жамилев қатор халқаро мукофотларни олган, унинг номзоди Нобел мукофотига ҳам тавсия қилинган.

Аввалроқ Украинага сафар қилган Озодлик мухбири Барно Анвар Мустафо Жамилев билан суҳбатлашган.

ЭКСКЛЮЗИВ: Мирзиёев. Қрим. Тоштурма
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:24:43 0:00

XS
SM
MD
LG