Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:11

Остона амалдорлари хизмат машинасидан воз кечиб, таксига ўтиришди (ВИДЕО)


Қозоғистон пойтахти - Остона шаҳри маъмурияти хизмат машиналаридан воз кечди ва таксидан фойдалана бошлади.

Амалдорларнинг сўзларига қараганда, шу тариқа улар солиқ тўловчиларнинг пулларини тежамоқда: муниципалитет ҳар йили янги автомобил сотиб олишни тўхтатади, аввал сотиб олинганлари – улар 60дан ортиқ – эса мактаб ва шифохоналарга берилади.

Чиновники администрации Астаны пересели на такси
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:14 0:00

Остона шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Сергей Хорошун сентябрь ойидан бери солиқ тўловчилар ҳисобига таксида юради. Тўғри унга тегишли қора рангли алоҳида такси бор бўлиб, фақат уни олиб юради. Такси хизматининг маълум қилишича, бу ранг фақат аким [Қозоғистондаги давлат хокимият идораси маҳаллий ижроия органи раҳбари] учун мўлжалланган. Маъмуриятнинг бошқа амалдорлари учун – оқ рангли автомобиль белгиланган.

Таксичиларнинг айтишларича, давлат хизматчилари бир кунда ўртача тўрт марта таксидан фойдаланади: "Эрталаб ишга келишади, тушликка боришади, тушликдан ишга қайтишади ва уйга қайтишаётганда фойдаланишади". Таксидан фойдаланишнинг нархи биринчи уч километри учун 500 тенге дея белгиланган. Бу салкам бир ярим доллар демакдир. Қолган километри эса ҳисоблагич бўйича. Амалдорларнинг айтишича, беш йил давомида солиқ тўловчиларнинг 600 млн тенге миқдоридаги маблағларини тежашади.

Шаҳарликлар амалдорларни таксига ўтқазилишига скептик ёндашмоқда: "Улар ишга автобусда боришлари керак, ўшанда автобусларнинг Остонада қандай ишлашини билиб олишади".

Остонанинг янги акими Бахит Султанов анчадан бери бирор бир транспортдан фойдаланмаслигини айтади. Фақат эрталабки соатлардагина фойдаланар экан. "Мен авваллари ҳам ишга пиёда борардим. Ҳозир ҳам пиёда юрибман, иш жойим уйимдан узоқда эмас. Бу фойдали, шу сабабли йўлда кўчаларни кўраман, юклатилган топшириқларни қандай бажарилаётганига гувоҳ бўламан ва тегшили топшириқлар бераман. Кундузи ишга таксида бораман, шу сабабли акиматнинг аввалги раҳбарияти томонидан қўлланилган илғор ғояларни тўхтатиш керак эмас, балки давом эттириш лозим", – дея баёнот берди Остона хокими Бахит Султанов.

Ҳокимиятнинг маълум қилишича, ходимлар учун фақат эконом-класс таксилари чақирилади, уларнинг ҳаммаси учун пул лимити белгиланган. Агар амалдорлардан кимдир лимитдан ўтиб кетса, у ҳолда пиёда юришга мажбур бўлади.

Амалдорларнинг сўзларига қараганда, шу тариқа улар солиқ тўловчиларнинг пулларини тежашмоқда: муниципалитет ҳар йили янги автомобил сотиб олишни тўхтатади, аввал сотиб олинганлари– улар 60дан ортиқ – эса мактаб ва шифохоналарга берилади.

XS
SM
MD
LG