Линклар

Шошилинч хабар
17 август 2018, Тошкент вақти: 02:33

Қирғизистонда Ҳукумат истеъфога чиқарилди. Энди нима бўлади? (АУДИО)


Қирғиз Республикасининг 19 апрелда истеъфога чиқарилган Ҳукумати раиси Сапар Исақов (чапдан иккинчи) парламентга ҳисобот бермоқда. 2018, 17 апрель

Қирғизистон президенти Сўўрўнбай Жээнбеков 19 апрель куни мамлакат Ҳукуматини истеъфога чиқариш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Давлат раҳбари Бош вазир Сапар Исақов етакчилигидаги Ҳукуматни унга (ҳукуматга) мамлакат парламенти – Жўғўрқу Кенеш ишончсизлик билдирганидан бир неча соат ўтибоқ истеъфога чиқарди.

Бош вазир Сапар Исақов раҳбарлигидаги Ҳукумат 2017 йилнинг августида иш бошлаган эди.

Бор-йўғи 9 ойгина ишлаган бу Ҳукумат Қирғизистон тарихида ишончсизлик билдирилгани ортидан истеъфога чиқарилган иккинчи Ҳукумат бўлди.

Бундан олдин 1993 йилда Турсунбек Чингишев раҳбарлигидаги Ҳукуматга ишончсизлик билдирилган эди.

Президент фармонига биноан Бош вазир, вице-бош вазирлар, ҳукумат аъзолари шу пайтгача эгаллаб турган лавозимларида янги ҳукумат тузилгунига қадар ишлаб туради.

Бахтиёр Фаттоҳов
Бахтиёр Фаттоҳов

Сарлавҳага чиқарилган ва бошқа саволларни Озодлик Қирғизистон Ҳукуматининг собиқ аъзоси, Қирғизистон-Ўзбекистон дўстлик жамияти раиси Бахтиёр Фаттоҳовга берди.

Бахтиёр Фаттоҳов билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:10:00 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG