Линклар

Шошилинч хабар
16 сентябр 2019, Тошкент вақти: 17:43

Далага гўнг чиқармаган туман ИИБ бошлиқларини вилоят ИИБ бошлиғи ҳокимлардай сўкди


Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи Дилшод Турсунбоев

Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи, полковник Дилшод Турсунбоев туманлар ИИБ бошлиқларини қаттиқ ҳақорат қилгани иддао қилинган аудиоёзув Озодликка 23 август куни келди.

Аудиони Озодликка жўнатган туман ИИБ бошлиғи ўринбосарларидан бирининг айтишича, Дилшод Турсунбоев ички ишлар бўлимлари бошлиқларини далага маҳаллий ўғит чиқаришга кам машина жалб қилганлиги учун ҳақорат қилган.

Аудиода катта бошлиқ кичик бошлиқларни “ҳайвон, б...дь, ж...б, а...га с...й”, каби сўз ва иборалар билан “сийлайди”.

Қашқадарё вилоят ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати раҳбари Равшан Турсунов бошлиғининг ҳақоратли сўзларига изоҳ сўралганда, алоқани узиб қўйди.

Қашқадарё вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Дилшод Турсунбоев туманлар ИИБ бошлиқларини ҳақорат қилгани деб иддао қилинган иккита аудиоёзув август ойининг бошида ёзиб олингани айтилди.

Бу аудиоёзувни Озодликка тақдим этган шахс туманлардан бирида ИИБ бошлиғининг ўринбосари бўлиб ишлаётганини айтар экан, шахси сир тутилишини илтимос қилди.

Унинг айтишича, бу аудиолар август ойининг бошида Дилшод Турсунбоев ўтказган иккита йиғилишдан ёзиб олинган:

“Бизда, ички ишларда бошлиқнинг барча бошлиқлар билан селекторга ўхшаган “Робот” деган гаплашиш системаси бор. Яъни вилоят ИИБ бошлиғи ўз кабинетидан туриб, туман ИИБ бошлиқлари билан селектор қилиб гаплашади. Бу ички йиғилишда бошлиқ ўринбосарлари ва бошқа раҳбарлар ҳам қатнашади. Бу аудиолар август бошидаги икки кунда ўтказилган йиғилишдан ёзиб олинган”.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:14 0:00
Бевосита линк

Аудиодан англашинишича, вилоят ИИБ бошлиғи Дилшод Турсунбоев туманлар ички ишлар бўлимлари бошлиқларини далага маҳаллий ўғит ташишга кам машина жалб қилингани учун ҳақорат қилади:

“Топшириқ бергандим, санлар ҳайвонга ўхшайсан, ж...б! П...з, сўксам б...дь хафа бўласан. Қ...мни бошигами, Муборак мана 17 тагина мошина чиқарган. Қамаши 27 та чиқарган, Косон 24 та, Китоб 10 та ж...б! Ўликка ўхшайсан ж...б”.

Аудио давомида Дилшод Турсунбоевники деб иддао қилинаётган овоз эгаси йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимларини бу ишга жалб этмагани учун бошлиқларни яна ҳақорат қилишда давом этади:

“Ҳаммангда ГАИ бор, ж...б! Хизмат бўйича ўринбосар бор. Қ...нгни осилтириб юравер, итдан тарқаганга ўхшаб, б...дь! Нима деб гапириш керак б...дь, ишлаш учун. Ҳайвон, давлат раҳбари айтган бўлса, ўзингнинг тақдиринггга нега бефарқсан, жиноий жавобгарликка тортиласан дивотти, санлар нима қиляпсанлар, б...дь? Рапортингни ёзиб кет! Бугун маҳаллий ўғит чиқариш бўйича шунақа кўрсаткичлар бўладиган бўлса, кечқурун хонамга келасан, ўшетта гаплашамиз! Иккита нарса билан шуғуллан дедим. Томорқа, ўғит чиқариш. Мана шу нарсалар билан нега шуғулланмайсан? А...нгни чиқараман, ж...б, бугун кечқурун!”

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:48 0:00
Бевосита линк

Озодликка юборилган иккинчи аудиода, Дилшод Турсунбоевнинг овози деб иддао қилинаётган шахс йиғилишларда қатнашмаган ходимларини ҳақорат қилади:

“Биринчи навбатда погонингни юлиб оламан, ж...б! Эшитиб ол ҳамманг, б...дь! Кўтингни қисиб ишлагин. Ҳайвон, б...дь! Молга ўхшайсан, б...дь! Ҳаммангни текшираман, б...дь! Қани бир дежурний бўлмасин? Йиғилиш вақти эълон қилинади, қайси биринг котибинг касалман, кўтига бир нима чиққан бўлса, сан ўзинг келасан, ички ишлар бошлиғи. Эшитиб ол мани, ман шахсан қатнашаман. Санларга нима деб гапириш керак, илтимос қилиб ишлатиш керакми? Ўзингни ҳурматингни билсанг бўлмайдими, ҳе а...га с...й санларни”.

Вилоят Ички ишлар бошқармасида ишлайдиган, исми сир қолишини сўраган мулозимлардан бири аудиони Телеграм мессенжери орқали эшитгач, ундаги овоз Дилшод Турсунбоевники эканлигини тасдиқлади.

Озодлик Қашқадарё вилояти ИИБ матбуот хизмати раҳбари Равшан Турсунов билан боғланиб, радио таҳририятига иккита аудиоёзув келиб тушганини, унда бошқарма бошлиғи Дилшод Турсунбоев туманлар ИИБ бошлиқларини ҳақорат қилаётгани акс этганини айтди ва изоҳ сўради.

Матбуот хизмати раҳбари ҳамма гапни эшитиб бўлгандан сўнг, бирпас жим турди-да, сўнгра “ало, ало.. овозингиз эшитилмай қолди”, деб алоқани узди.

Равшан Турсунов Озодликнинг кейинги қўнғироқларини жавобсиз қолдирди.

Ўзбекистонда марҳум президент Ислом Каримов даврида бошлаган куч ишлатар тизим ходимларининг ўз фаолиятига боғлиқ бўлмаган ишларга бириктириб қўйилиши, фермерларнинг фаолиятини кузатиши, дала ишларига аралашиши ҳозир ҳам давом этмоқда.

Президент Мирзиёевнинг қарори билан прокуратура, ИИБ ва солиқ идоралари тумандаги секторларга боғлаб қўйилган.

ИИБ бошлиқлари ва прокурорлар далага гўнг чиқариш, пахтани суғориш, буғдой ўримини назорат қилиш каби ишларга ҳам масъул.

Жумладан, Қашқадарё вилояти, Касби тумани ички ишлар бўлими бошлиғи Чори Кўчаров, ўзи бош бўлиб ўтказган семинарда ўндан ортиқ фермер ва миробни жазирамада турган автобус ичига икки соат қамаб қўйгани ҳақидаги Озодлик хабаридан сўнг ишдан олинган эди.

Ўзбекистонда раҳбарларнинг қўл остидаги ходимларини ҳақорат қилиши биринчи учраётган ҳодиса эмас.

Озодлик вилоят ва туман ҳокимларининг ташкилот, корхона раҳбарлари, фермерлар, ўқитувчи ва шифокорларни ҳақорат қилгани ҳақида аввал ҳам хабар берган эди.

Фарғона шаҳар ҳокими Ҳамид Ҳабибиддинов йиғинда иштирок этган бўлимнинг 8 ходимига нисбатан ҳақоратли сўзларни ўнлаб маротаба ишлатган эди.

Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг корхона-ташкилотлар раҳбарлари билан ўтказган йиғилишда раҳбарларини инсон шаънини таҳқирловчи сўзлар билан ҳақорат қилгани ҳақида Озодлик 26 июнь куни хабар берган эди.

Шарҳларни кўринг (8)

XS
SM
MD
LG