Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:28

OzodDayjest: Андижонда мансабдор аëл илон пўст ташлайдиган ҳақоратлар ёғдирди


"Ишонч" газетаси сайтидан скриншот.
"Ишонч" газетаси сайтидан скриншот.

Марҳаматда туман ҳокими ўринбосари маданият бўлими бошлиғини куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилди. Колумбия университетининг илк ўзбек профессори Ўзбекистондаги мажлисбозликни танқид қилди. Тошкентда Телеграмдаги шармандали ёзишмалар сабаб қотиллик содир этилди.

_____________________________________________________________

Андижонда ҳоким ўринбосари қўл остидаги масъулни қаттиқ ҳақоратлади


Андижон вилояти Марҳамат туман ҳокими ўринбосари – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими раҳбари Маъмурахон Сотволдиева туман маданият бўлими бошлиғи Акмал Йўлдошевни илон пўст ташлайдиган сўзлар билан ҳақорат қилди. Бу ҳақда “Ишонч” нашри хабар қилади.

Туман маданият бўлимига ҳудудда ташкил этилган бир тадбирга овоз кучайтиргич мосламаларни келтириш топширилган. Аммо овоз кучайтиргич мосламалари айтилган вақтдан бироз кечикиб олиб борилган. Бунга жавобан туман ҳокими ўринбосари М. Сотволдиева маданият бўлими бошлиғини телефон орқали курак тугул, тувакда турмайдиган сўзлар билан хумордан чиққунча “сийлаган” ва ишдан бўшатиш билан таҳдид қилган.

Нашр ушбу ҳолатга прокуратура ҳуқуқий баҳо бериши мақсадга мувофиқлигини таъкидлаган.

Колумбия университетининг илк ўзбек профессори: “Беруний мажлисма-мажлис юрганда, аллома бўлиб етишмас эди”


Колумбия университетининг илк ўзбек профессори Азиза Шоназарова Ўзбекистон таълим тизимидаги айрим муаммоларга тўхталди (www.daryo.uz, 10 март). “Афсуски, Ўзбекистондаги академик тизимда мажлисбозлик жуда кўп. Мажлисларни камайтириш учун мажлислар ўтказиладигандек. Назаримда, бу – эски совет давридан қолган асоратлардан бири. Беруний, Форобий, Хоразмий каби бобокалонларимиз ҳам ўз даврида мажлисма-мажлис юришганида, аллома бўлиб етишмас эди”, деган олима.

Профессор Шоназарова Тошкентда ўтказилган матбуот анжуманида ҳам миллий таълим ҳолати хусусида гапирган. Хусусан, у мамлакатда таълимни кучайтириш учун олий ўқув юртларида ўқитиш методикасини ўзгартириш, конспект ёзиш, мажбурий дафтар тутиш каби анъаналарга барҳам бериш лозимлигини айтган. Бундан ташқари, профессор Шоназарова таълимда кўчирмакашлик – плагиатга йўл қўйилмаслик жуда муҳим эканини таъкидлаган.

32 ёшли Азиза Шоназарова АҚШдаги нуфузли олийгоҳ – Колумбия университетининг профессорлик мақомига эришган илк ўзбек олимаси сифатида тарихга кирди. У диншунослик ва Марказий Осиё тарихи бўйича докторлик даражасини олган.

Тошкентлик келин Телеграмдаги шармандали ёзишмалар сабаб эрини ўлдирди


Тошкент шаҳри Камолон маҳалласида яшаган банк ходими Аббос Абдувосиқовнинг ўлими сабаби очиқланди (“Ҳуқуқ”, 12 март). Янги куёвнинг ўз турмуш ўртоғи ва унинг жияни томонидан ўлдирилиши ижтимоий тармоқларда шов-шув уйғотган эди.

Қайд этилишича, Аббос Абдувосиқов 2019 йил август ойида Камола исмли қизга уйланади. Қиз эрга текканидан кейин ҳам Телеграм орқали собиқ йигити билан “нозик” мавзуларда суҳбатлашиб, унга турли расмлар жўнатиб турган. Бу орада эр аёлининг интернетдаги махфий ёзишмаларидан қисман хабар топган. К. Абдувосиқова эри А. Абдувосиқов уни шарманда қилишидан хавотирланиб, қабиҳ режа тузган ва 23 ёшли жияни Отабек Ҳакимов билан бирга уни ўлдирган. Бош прокуратура вакили Диёр Одиловга кўра, К. Абдувосиқовага 13 йилу 4 ой, О. Ҳакимовга эса 20 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган.

XS
SM
MD
LG