Линклар

Шошилинч хабар
03 декабр 2024, Тошкент вақти: 07:00

ЎЗБЕКИСТОН – “Теримчиларга шароит яратиб бермаган бир неча ҳоким ўринбосари жаримага тортилди”


ЎЗБЕКИСТОН. Мамлакатда мажбурий меҳнат тақиқлангани ва унга қарши кураш кетаётгани, аммо турли соҳа раҳбарлари томонидан қўл остидаги ходимларни пахта йиғим-теримига мажбурлаш ҳолатлари ҳамон давом этаётгани тўғрисида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги хабар қилди.

Вазирликка кўра, Нукус шаҳри 1-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ҳамда Хўжайли туманидаги 31-умумтаълим мактаб раҳбарлари МЖтКнинг 51-моддаси билан жаримага тортилган. Улар ишчи ва хизматчи ходимларни пахта йиғим-терим ишларига мажбуран жалб этган.

Жиззах вилояти Арнасой тумани АТБ “Халқ банки” бошқарувчиси, ҳудуд тиббиёт бирлашмаси бош врачи, “Сувоқава” ДУК Арнасой тумани филиали бошлиғи ҳам қўл остидаги ходимларни теримга мажбуран чиқаргани учун МЖтКнинг 51-моддаси билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробари қийматида жаримага тортилди.

Вазирлик хабарига кўра, теримчиларга шароит яратиб бермагани учун бир неча ҳоким ўринбосари ҳамда фермерларга ҳам жарима тайинланди. Хусусан, Оҳангарон, Зафаробод, Мирзачўл, Улуғнор туманлари ҳоким ўринбосарларига шундай чора кўрилган.

Меҳнат вазирлиги пахта терими ёки бошқа ишларга мажбурлаш ҳолати рўй берса, Давлат меҳнат инспекциясининг 1176 қисқа рақамига, dmi.mehnat.uz сайти ёки mehnathuquqbot Телеграм ботига мурожаат қилишни тавсия этган”.

(Бу хабар "Paxtagram"га 6 ноябрь куни келган.)

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "PaxtaGram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

"PaxtaGram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "PaxtaGram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG