Линклар

Шошилинч хабар
03 декабр 2024, Тошкент вақти: 19:24

Мониторинг: "Ўқитувчилар ҳам, медиклар ҳам пахта теришга мажбурланмоқда"


Резюме

"PaxtaGram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "PaxtaGram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Мониторинг: "Ўқитувчилар ҳам, медиклар ҳам пахта теришга мажбурланмоқда"

Тошкентдаги "Инсон ҳуқуқлари альянси" хабари:

"Альянс фаоллари Елена Урлаева ва Малоҳат Эшонқулова 19 октябрь куни ӯқитувчи ва врачлар Сайхунобод туманига пахта теримига сафарбар қилинганининг гувоҳи бӯлди. Альянс фаоллари деярли бутун Сайхунобод туманини айланиб чиқди. У ердаги аксар мактабларда пахта штаблари ташкиллаштирилган. Туман тиббиёт марказининг иккинчи қаватида эса, ётоқ учун казарма ташкил топган.

Текширув келганида, одамлар шахсий нарсалари, тӯшаклари ва қозонларини яширишга урингани ҳам кӯзга ташланди. 35-мактабнинг ўқитувчилари мактаб спорт залида пахта штаби ташкиллаштирилгани сабабли ӯқувчилар жисмоний тарбия дарсларини кўчада ўтишга мажбурлигидан шикоят қилди. Уларнинг айтишича, кўчада ҳожатхоналар қурилган, аммо тешиклар қазилмаганлиги учун ўқувчилар кўчада ҳам ноқулайликларга учрамоқда.

Шунингдек, Елена Урлаева ва Малоҳат Эшонқулова далаларда темирйўлчилар пахта тераётганига ҳам гувоҳ бўлди".

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "PaxtaGram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG