Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:09

"Тиббиёт ходимлари доимгидай тарози деб жанжал қилмоқда​" (ВИДЕО)


Резюме

"PaxtaGram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "PaxtaGram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Тиббиёт ходимлари доимгидай тарози деб жанжал қилмоқда​"

"Пахтакор туманида туман тиббиёт ходимлари доимгидай тароз деб жанжал қилмоқда"
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:39 0:00

"Жиззах вилояти Пахтакор туманида туман тиббиёт ходимлари доимгидай тарози деб жанжал қилмоқда. Арава келиши қийин, сув йўқ. Яна ҳар куни эрталаб бош врач автобусга чиқиб, миннат қилади. "Овқатингни ейяпсанми, нонингни олаяпсанми, яхшилаб тергин! Нонни камроқ олинглар, инсофсизлар", деб гапиради. Бундай нон, овқат берганидан кўра, бермагани мақул.

Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани винзавод ишчиларидан ўринга одам чиқариш шарти билан пул олиб келинади. Биздаги катталар ўриндош қилиб, одам бошига 20-30 мингдан олишиб, тиббиёт ходимларини чиқармоқда. Биз терган пахта пулига эса 100 сўмдан қўшиб берилмоқда. Бу инсофданми?

Ходимлар пахтага кетаётганда милиция ходимларидан бири "ўрнига чиқаётганинг учун пул олаяпсизми?", деб сўради. "Йўқ", десак, "30 мингдан бермоқдаю", деди. Бизку 30 мингдан сўрамаймиз, керак эмас. Пахта пулимизга 500 сўм қўшиб берилса, ҳамма теримчилар хурсанд бўлишадику. Лекин, қўшимчаси буёқда турсин, 16,17,18,19,20,21 октабрдаги пахта пулимизни ҳам ололганимиз йўқ. Ҳақиқат борми? Президентимизнинг ваъдалари қаерда қолди?"

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "PaxtaGram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG