Линклар

Шошилинч хабар
08 май 2024, Тошкент вақти: 05:40

OzodTarmoq: "Абдулла Қодирийнинг уй-музейи очилишида нега йиғладим?"


OzodTarmoq рукнида берилаётган материалларда воқеа-ҳодисаларга берилаётган баҳолар мутлақо муаллифлар позициясидир. Муаллифлар позицияси Озодлик позициясига мос келмаслиги мумкин.

OzodTarmoqнинг бугунги сонида блогер Анора Содиқова Фейсбукдаги саҳифасида 27 декабрда эълон қилган пост эътиборингизга ҳавола қилинади. Матн таҳрирсиз берилмоқда. Стилистика ва имло муаллифники.

***

"Жасорат битган эди, тил кесилган эди" Қодирийнинг бу сўзлари афсуски доим долзарб. Айни дамда Қодирий уйининг очилиш маросимидаман.

Йиғлаяпман.... кеча уй-музейи масаласида интервью беришга вақт ажратишни истамаган Сирожиддин Саидни маьруза ўқишини кўриб йиғлаяпман...Уларга музей қилишни сўраб қанча хат ёзиб кутилмади.

30 йилдан бери Музей масаласини чўзиб юрган, амалга оширишга шошилмаган Хайриддин Султоновнинг тантанавор маъруза ўқишини кўриб йиғлаяпман....

Абдулла Қодирийга пул йўқ, деб хат берган Камила Акилованинг гердайиб туришини кўриб йиғлаяпман....

Афсуски, бугунги тантанада Pahlavon Sodiq, Asliddin Suyunov иштирок этишмаяпти....

  • Озодликдан:
  • Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 26 декабрь куни Абдулла Қодирий номидаги ижод мактаби ва музейни бориб кўрди.
  • Давлат раҳбари ёзувчи ва шоирлар, адабиётшунос олимлар, ёш ижодкорлар билан мулоқот қилди.
XS
SM
MD
LG