Линклар

Шошилинч хабар
15 декабр 2018, Тошкент вақти: 00:43

"Ечинтирилган аëл ИИБ ходимлари хўрлаган барча аëллар тимсолига айланди"


Uzbek banner -OzodNazar

Самарқанд вилоят Каттақўрғон шаҳар ИИБ биносида жиноят-қидирув бўлими ходими Санъат Умаров томонидан дўқ ва ҳақоратлар остида 35 ёшлардаги аёлнинг қип-яланғоч ечинтирилгани ҳақидаги Озодлик лавҳаси жамоатчиликда катта резонанс уйғотгани кузатилди.

Айни резонанс фонида ҳайрия йиғиб, аëлнинг очиқ ҳовлисига дарвоза ўрнатиб берган блогер Каримберди Тўрамуроднинг фикрича, "ечинтирилган аëл ИИБ ходимлари хўрлаган барча аëллар тимсолига айланди":

- Кимлардир менга таъна қилди¸ нега шу аëлга шунча эътибор, деб. Бу аëл ички ишлар иодораларида йиллар мобайнида муттасил қийноққа тутилган¸ хўрланган аëлларнинг умумлашма образи¸ символи ва ëрқин тимсолига айланди"¸ деди суҳбатдош.

Ozod Nazar: Ечинтирилган аëл- ИИБ хўрлаган барча аëллар тимсолига айланди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:17:45 0:00

Блогернинг ишонишича, агар бу мавзуни Озодлик кўтармаганида бунақа самарали таъсир ҳам бўлмасди:

- Сизлар ëритгандан кейин Бош прокуратура баёнот берди. Бош вазир ўринбосари Танзила Норбоева каттақўрғонлик аёлнинг таҳқирланишини қаттиқ қоралаб чиқди. Туман ҳокимлиги деворини кўтариб берди¸ дўкон очиб берди. Мақола ëзилгунча қаерда эди булар? дейди суҳбатдош.

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG