Линклар

Шошилинч хабар
29 ноябр 2021, Тошкент вақти: 13:56

Жиззахлик қурувчилар: “Ҳокимга ишониб иш ҳақини ололмай қолдик!”(ВИДЕО)


Uzbek banner - Open-microphone

Жиззах вилоят, Янгиобод туманидан OzodMikrofonга арз қилган қурувчи йигитларнинг шикоят қилишича, улар туман Маданият саройи қурилишида сентябрь ойида ишлаган ва қурувчи фирма раҳбари уларга шартномадаги иш ҳақларини бермаганидан сўнг, ишни тўхтатишган.

Аммо уларнинг сўзларига кўра, Янгиобод туман ҳокими Иброҳим Қаршибоев қурувчилар олдига келиб “ишни тўхтатманглар, иш ҳақларингни беради, бермаса мен бераман” деб лафз қилган. Қурувчи йигитлар раҳбари Абубакр Қудратов эса 18 миллион сўм иш ҳақини шу пайтгача ололмай сарсон бўлиб юришгани, ҳокимга арз қилиб боришганда ҳоким уларни танимаслигини айтиб, қабул қилмаётганидан шикоят қилмоқда.

“Ҳокимнинг лафзига ишониб иш ҳақини ололмай қолдик!”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:08:00 0:00
Бевосита линк

Абубакр ҳоким қабулига боришганида уларни ичкарига киргизмаётгани видеосини ҳам Озодликка тақдим этди.

Қурувчилар иш ҳақини олиш учун Янгиобод тумани ҳокими қабулига киритилмаяпти.
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:11 0:00

****************************************************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!.

Шарҳларни кўринг

XS
SM
MD
LG