Линклар

Шошилинч хабар
07 май 2021, Тошкент вақти: 14:31

Қаровсиз ётган тутзорни обод қилиб пиллачилик қилмоқчиман, лекин ҳоким бермаяпти


Шаҳзод Анваров ана шу ташландиқ тутзорни унга беришларини сўрамоқда.

Қашқадарё виляот, Қарши тумани, “Шойхўжа” МФЙда истиқомат қиладиган 29 яшар Шаҳзод Анваров OzodMikrofonга қўнғироқ қилиб, тадбиркорлик қилиш учун унга ташландиқ тутзор берилмаётганидан шикоят қилди:

Қаровсиз ётган тутзорни обод қилиб пиллачилик қилмоқчиман, лекин ҳоким бермаяпти
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:06:00 0:00
Бевосита линк

“Насаф” ҳудудида жойлашган 1192 контурли уч-тўрт йилдан буён қаровсиз ҳолга келтирилиб, “уддабурон ва виждонсиз” тадбиркорларга участка қилиб сотилмоқда. Бу чиройли тутзор эди, одамлар пиллага барг оларди, орасига экин-тикин қиларди. Лекин бугунги аҳволи хароб бўлиб қолди.

Қаровсиз ётган тутзор
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:21 0:00

Мен шу тутзорни қайта тиклаб, пиллачилик билан шуғулланмоқчиман. Агар ҳокимлик шу икки гектар тутзорни вилоят “Агропилла”нинг балансига ўтқазиб берса, мен агропилла билан шартнома қилиб, тутзорни янгилаб, парваришлаб, яхши ҳосил берадиган қилардим. Шу мақсадда туман ҳокимлиги ва кадастрга мурожаат қилсам, бу ер Қарши шаҳар балансида деди. Кейин Қарши шаҳар қурилиш бўлимига мурожат қилсам бу ер шаҳар ҳудудига кирмаслиги ҳақида менга хат берди. Бир неча марта бу ерлар сотилиб ноқонуний қурилишлар олиб борилган, лекин кейин яна бузиб ташланган. Ҳозир яна кимдир ноқонуний қурилишни бошлаган. Бундай сувли ерларни уй-жой қурилишига бериш тақиқланган. Агар менга берилса эди, мен янги, кўп ҳосил берадиган тут дарахтларини кўкартириб, уч-тўрт одамни иш билан ҳам таъминлаган бўлардим”.

Қарши шаҳар қурилиш бошқармасининг жавоби
Қарши шаҳар қурилиш бошқармасининг жавоби

****************************************************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Шарҳларни кўринг

XS
SM
MD
LG