Линклар

Шошилинч хабар
01 июн 2020, Тошкент вақти: 13:26

Ҳоким ўринбосари мансабидан фойдаланиб еримни ўзига қўшиб олди, молу қўйлар озуқасиз қолди


Маматвали Каримов озуқа йўқлиги сабаб молларини энди қандай боқишга ҳайрон

Наманган вилоят, Уйчи туманидаги собиқ “Бояғон боғи эрам” фермер хўжалиги раҳбари Маматвали Каримовнинг “OzodMikrofon”га арз қилишича, туман ҳокимининг ўринбосари оптимизация баҳонасида унинг 43 гектар ерини ўз номида бўлган фермер хўжалигига қўшиб олиши оқибатида унинг боқувида бўлган 20 бош қорамол, 40та қўй ва юзлаб товуқ озуқасиз қолган.

Ҳоким ўринбосари мансабидан фойдаланиб еримни ўз фермер хўжалигига қўшиб олди, мол-қўйларим оч қолди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:06:01 0:00
Бевосита линк


“Оптимизация баҳонасида туман ҳокимининг қишлоқ хўжалиги бўйича ўринбосари ўтган йили еримни ўзининг фермер хўжалигига қўшиб олди. Тендер ҳам ўйин бўлди. Агар сўнгги уч йиллик кўрсаткични кўтарсангиз, менинг кўрсаткичларим уникидан яхши бўлганини кўрасиз. Лекин ўринбосар ҳоким билан келишиб, қонунни поймол қилди. Мен мол ва қўйларимни ҳар йили буғдойдан бўшаган ерга озуқабоп экинлар экин, боқиб келаётган эдим. Энди эса улар оч қолди. Ҳозир бозордан ем-хашак сотиб олиб боқиб ўтирибман. Ҳокимга ўзим ташландиқ ердан обод қилиган беш гектар ерни беринг десам ҳам бермаяпти. Тадбиркорга, элга гўшт-сут етказиб берадиган чорвадорга бўлган эътибор шуми?

Маматвали Каримов озуқа йўқлиги сабаб мол-қўйларини энди қандай боқишга ҳайрон
Маматвали Каримов озуқа йўқлиги сабаб мол-қўйларини энди қандай боқишга ҳайрон


Маматвали Каримов Ўзбекистон президенти хузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили Бизнес -ОМБУДСМАН га мана шу мактубни юборганини, лекин ҳали жавоб олмаганини айтди:

А Р И З А

Мени ариза ёзишдан мақсадим, 2019 йилда чорвачилик сохасидан 423 млн. сўм банк айланмаси бажариб,27,5 млн сўм давлат бюджетига даромад келтирдим.

Натижада 1.01.2020 йил холатига ишчи хизматчилардан 25 млн сўм қарздорлик мавжуд.

Карантин туфайли мол,қўй,товуқ боқиш, уларга омухта ем сотиб олиш муаммо бўлмоқда.Ташлаб қўйгани тирик жонзотлар.

Туман ДСИ томонидан 21,6 млн сўм маблағни нотўғри автотўлов орқали инкассо йўли билан олган. Буни туман маъмурий суди томонидан 2020 йил 11 март куни кўриб чиқилган бўлиб, хали ханузгача қайтармаяпти.

Фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро суди ўз ишини вақтинча тўхтатди.

Юқоридагиларни хисобга олиб, Сиздан “BOYAG’ON BOG’I ERAM” фермер хўжалигининг Қонуний фаолиятини тиклашга, хамда туман ДСИ томонидан 21,6 млн сўмни қайтарилишига амалий ёрдам беришингизни сўрайман.

“BOYAG’ON BOG’I ERAM” фермер хўжалиги раҳбари М.Каримов.

-----------------------------------------------------------------------------------------------

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG