Линклар

Шошилинч хабар
14 май 2024, Тошкент вақти: 21:02

OzodMikrofon: “Ишлаб турган корхонамни тўхтатиб қўйишга мажбур қилишди”


Фарғона вилоятидаги "Олтиариқ Қизилтепа булоғи" кичик корхонаси қадоқлаган сув
Фарғона вилоятидаги "Олтиариқ Қизилтепа булоғи" кичик корхонаси қадоқлаган сув

Фарғона вилоят, Олтиариқ туманидан қўнғироқ қилган тадбиркор Муҳаммадхалил Тошпўлатовнинг иддао қилишича, унинг Фахрийлар санаторийси ҳудудида ташкил қилган минерал сув ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган кичик корхонаси фаолияти тамагирлик важи билан тўхтатиб қўйилди.

OzodMikrofon: “Ишлаб турган корхонамни тўхтатиб қўйишга мажбур қилишди”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:07:22 0:00
Бевосита линк

Овқат ҳазми ва буйракдаги тошларни майдалаш хусусиятига эга бўлган бу шифобахш сув республика аптекалари ва савдо шохобчаларида сотилган.

​Муҳаммадхалил Тошпўлатовнинг иддаосича, санаторий директори корхона фаолиятини асоссиз баҳоналар билан тўхтатиб, ижара шартномасини давом эттирмаган.

Корхонада қадоқланган сув
Корхонада қадоқланган сув

​Корхона фаолияти тўхтатиб қўйилгани боис ўндан ортиқ ишчи ишсиз қолган, айни пайтда эса, бу сувни сотиб олишга таклиф қўшни давлатлардан ҳам тушмоқда.

Тадбиркор кичик корхонаси тўхтатиб қўйилганидан шикоят қилмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:00 0:00

--------------------------------------------------------------------------------------------

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG