Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:26

"Ўқувчиларимизнинг жинсий тарбиясизлигига биз ҳам айбдормиз"


Сурхондарё вилоят, Жарқўрғон туманидаги 3-мактаб ўқитувчиси Рашид Муродов OzodMikrofonга мурожаат қилиб, ўқувчилар орасида номусга тегиш кўпаётганидан хавотир билдирди.

​56 яшар Рашид Муродов Озодликка жарқўрғонлик 24 нафар ота-она номидан мурожаат қилганини айтди:

- Мен ўзим 3-мактабда ўқитувчилик ҳам қиламан. Шу мактабнинг 9-синфида қизим ўқийди. Сизларга ота-оналар номидан мурожаат қилаяпмиз. Бизнинг мактабда икки йил олдин 7-синфда ўқийдиган қиз фарзандлик бўлди. Лекин раҳбарлар буни ҳеч қаерга чиқармади, яширди бу нарсани. Кейин яқинда 9-синф қиз бола номуси бузилгани аниқланди. Лекин раҳбарлар буни яна яширди. Ана шундан кейин биз ота-оналар хавотирга тушиб, сизларга мурожаат қилаяпмиз.

Рашид Муродов суҳбат давомида ушбу ҳолат учун ота-оналардан тортиб, мактаб раҳбариятигача айбдор эканини таъкидлади.

Шунингдек, Муродов ўқитувчиларнинг саводсизлигига ҳам тўхталди.

Рашид Муродов билан суҳбатни қуйида тўлиқ тинглашингиз мумкин:

Жарқўрғонлик ўқитувчи Рашид Муродов билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:19 0:00
Бевосита линк

********************************************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG