Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 14:15

Сирдарёлик фермер: Ҳоким еримизни ўзининг қариндошига олиб берди (ВИДЕО)


Сирдарё вилоят, Оқ олтин туман, Бўстон қишлоғидаги “Усмон Носир” фермер хўжалиги раиси Фарҳод Умматовнинг OzodMikrofonга мурожаат қилиб, айтишича, у ҳукуматнинг бу йилги мақбуллаштириш сиёсатидан азият чекканлардан биридир. Фермер иддаосига кўра, унинг ерини туман ҳокими ўзининг қариндошига олиб берган.

28 йилдан буён фермерлик билан шуғулланиб келаётган 54 яшар Фарҳод Умматовга кўра, Оқ олтин туманида мақбуллаштириш жараёнида бир қатор кўзбўямачиликлар содир бўлган:

- Туман ҳокимлиги "тендер асосида ерларни янгидан бўлиб бердик" деб расмийлаштирган. Лекин ҳеч қандай тендер бўлмади. Менга “Сиз тендер бўлди, деб қўл қўйиб беринг” дейишди. Ҳамма жойга шикоят қилдим. Ҳеч қандай натижа йўқ. Менинг 44 гектар еримни олиб, туман ҳокими жиянининг хотинига берди. Бизда мақбуллаштириш жараёнида ноҳақлик бўлди, дейди Фарҳод Умматов.

Фермер билан суҳбатни тўлиқ равишда қуйида тинглайсиз:

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:57 0:00
Бевосита линк

Фермер Умматов президет Шавкат Мирзиёевга қилган видео мурожаатини Озодликка йўллади:

Сирдарёлик фермер: Ҳоким еримизни ўзининг қариндошига олиб берди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:22 0:00

-----------------------------------------------------------------------------------------------Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG