Линклар

Шошилинч хабар
22 сентябр 2019, Тошкент вақти: 23:54

Ангор ҳокими суд қарорини писанд қилмади, МИБ ижрони бажармади


Эркин Гаппаров ҳокимнинг ноқонуний ишларига қарши чиққани учун ҳоким уни маҳалла котиби вазифасидан ноқонуний бўшатган эди

Сурхондарё вилоят, Ангор туман, Охунбобоев МФЙ масъул котиб бўлиб ишлаб келган Эркин Гаппаров, туман ҳокими уни ноқонуний ишдан бўшатганидан сўнг фуқаролик судига мурожаат қилгани, суд ҳокимнинг қарорини бекор қилиб, уни ишга тиклагани, аммо туман ҳокими суд қарорини ижро қилмаётганидан шикоят қилди.

Ангор ҳокими суд карорини писанд қилмади, МИБ қарорни ижро қилмаяпти
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:21 0:00
Бевосита линк

"Мен Ангор туман Охунбобоев маҳалласида масъул котиб бўлиб ишлаб келмоқда эдим. Туман ҳокимининг бир неча бор ноқонуний хатти-ҳаракатларига қарши чиққанлигим сабабли, Ангор туман ҳокими шахсий адоват сабаб 2019 йил 30 май куни мени ишдан бўшатди.

Эркин Гаппаровни ишга тиклаш бўйича суд қарори
Эркин Гаппаровни ишга тиклаш бўйича суд қарори

Фуқаролик ишлари бўйича Шеробод туманлараро судига ҳокимнинг ноқонуний қарори устидан шикоят қилганимдан сўнг, суд даъво аризамни қаноатлантириб, туман ҳокими Меҳнат кодексининг 107-моддасини қўпол равишда бузган деб топди ва суд қарорининг иш тикланиш қисми дарҳол ижрога қаратилиши тўғрисида карор чиқарди.

МИБнинг Эркин Гаппаровни ишга тиклаш бўйича ижро қарори
МИБнинг Эркин Гаппаровни ишга тиклаш бўйича ижро қарори

Лекин маҳалла раиси, Маҳалла жамғармаси раиси туман ҳокимининг оғзаки буйруғидан қўрқиб, суд қарорини бажармаяпти. Туман Мажбурий ижро бюроси хам ўз иш вазифасини бажармаяпти, яъни суд қарорининг ижросини мажбурий тартибда бажармаяпти".

-----------------------------------------------------------------------------------------------

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Шарҳларни кўринг

XS
SM
MD
LG