Линклар

Шошилинч хабар
17 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:02

OzodNazar: "Қонун ишлаши учун матбуот эркин бўлиши шарт!"


ОzodNazar рукнида гапирган тошкентлик таҳлилчи Анвар Назир Ўзбекистонда кучга кирган қонунларни ҳаётга татбиқ этиш ҳамон муаммо бўлиб қолаётганини айтади.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ва суд-адлия тизимидаги ислоҳотлар ҳам амалда иш бермаётир, дейди Анвар Назир.

Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллигига бағишланган тантанали маросимда чиқиш қилган президент Шавкат Мирзиёев қийноқларга қарши фармонни қабул қилиш осон бўлмаганини эътироф этганди.

Фармонга мувофиқ, бундан буён қийноқ ва ноқонуний йўллар билан олинган кўрсатмалардан далил сифатида фойдаланиш тақиқланади.

Анвар Назир таъкидича, "қонунлар самара бериши учун тўртинчи ҳокимият - матбуот эркин зарур бўлиши зарур".

"Мирзиёев ҳукумати Cовет давридаги хатоларни такрорламоқда," дейди таҳлилчи.

Анвар Назир, шунингдек, Тошкентдаги адиблар боғида ўзбек адабиётининг етук вакилларига ўрин ажратилмаганига эътироз билдирди.

Унинг ишонишича, Ўзбекистонга олигархларнинг сармоя кирита бошлагани "коррупцияни кучайишига хизмат қилади".

Анвар Назир: "Мирзиёев ҳукумати Совет даври хатоларини такрорламоқда"
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:17:42 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG