Линклар

Шошилинч хабар
23 июн 2024, Тошкент вақти: 15:41

Қозоғистонда Ҳиндистон фуқаросини ўғирлаган беш ўзбекистонлик қамалди


Ҳиндистонлик талаба Госвами Праффул Пурин уни ўғирлаган ўзбекистонликлар 200 минг доллар гаров сўраганини иддао қилмоқда.
Ҳиндистонлик талаба Госвами Праффул Пурин уни ўғирлаган ўзбекистонликлар 200 минг доллар гаров сўраганини иддао қилмоқда.

Қарағанда шаҳар суди 21 сентябрь куни беш нафар ўзбекистонликни Ҳиндистон фуқаросини “ўғирлаб кетиш”да айбдор деб топди. Жиноятнинг уюштирувчиси сифатида айбланган 41 йшли шахс саккиз йилга, 27 ёшдан 35 ёшгача бўлган қолган тўрт киши эса 7 йилданга қамалди.

Тергов материалларига қараганда, ўтган йилнинг ноябрида Қарағандада 27 ёшли ҳиндистонлик Госвами Праффул Пурин бир ўзбекистонлик билан танишади. Орадан бирмунча вақт ўтгач, Госвами ундан 500 минг тенге қарз олади. Айтишича, пул ўқишга керак бўлган, ота-онаси вақтида пул юбора олмаган.

“Мен қарзимни қайтардим. Бироқ улар (янги таниши ва унинг оғайнилари – таҳр.) чўнтагимда долларлар борлигини кўриб, қарзни устамаси билан берасан, деб талаб қилишди. Кўнмадим, чунки бунга келишмаганмиз. Таҳдидлар бошланди”, -деди жабрланувчи.

Терговда қайд этилишича, шундан сўнг ўзбекистонликлар Госвамини ўғирлаб кетиб, ота-онасидан 200 минг доллар товон талаб қиладилар.

Госвами ўғрилар кечаси қаттиқ ухлаб қолганида қочиб кетишга муваффақ бўлади. Ҳиндистон фуқаросига кўра, уни Остонада тутқунликда сақлаганлар.

Госвамининг тиббий хулосасида унинг юзи, қўл-оёқлари ва баданида моматалоқлар ва тирналган жойлар борлиги аниқлангани қайд этилган. Одам ўғирлаш, уйда мажбуран ушлаб туриш, руҳий ва жисмоний тазйиқ қилиш фактларини ўғриларнинг ўзлари ёзган видеолар тасдиқлайди.

Госвамига кўра, у қочиб кетишга муваффақ бўлгач, дарҳол Қарағанда полициясига арз қилган. Аризаси қабул қилиниб, Ўзбекистонликларга нисбатан одам ўғирлаш, қонунга зид тарзда озодликдан маҳрум қилиш ва товламачилик бўйича иш очилган. Лекин судга етиб боргунига қадар иш “одам ўғирлаш” ва “ўзбошимчалик” моддалари билан қайта малакаланган.

Шундан сўнг жабрланувчибундан норози бўлиб, Қозоғистон ИИВга, парламентга, президент администрацияси ва Amanet партиясига шикоятлар ёзган. У ниҳоят иш қайта малакаланишига эришган.

Судланувчиларнинг адвокатлари ишда процессуал қонунбузарликлар мавжудлигини иддао қилиб, суддан жиноий таъқибни тугатишни сўрашди. Судланувчиларнинг ўзлари эса айбловни инкор этмоқда.

Судланувчилар Госвами улардан биридан пул қарз олганини дастак қилишган. Госвами эса қарзи йўқлигини ва ундан “фоиз” талаб қилишганини, лекин истаганларини ололмай, ўғирлаб кетишганини ва товон ундирмоқчи бўлишганини таъкидлаган.

Форум

XS
SM
MD
LG